Қайднома

Қидирув

Жасур Абдураимов вақтинча «Пахтакор» бош мураббийи этиб тайинланди

Жасур Абдураимов вақтинча «Пахтакор» бош мураббийи этиб тайинланди

  27.04.2017 17:57
  0
  551
Жасур Абдураимов вақтинча «Пахтакор» бош мураббийи этиб тайинланди

“Пахтакор” футбол клуби янги раҳбарияти футболчилар билан учрашув ўтказди.

Кеча “Пахтакор” футбол клубида раҳбарият аъзолари, мураббийлар штаби ва футболчилар ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. “Пахтакор” клуби вице-президенти Бобур Шодиев бошқарган йиғилишда клубнинг ҳозирги ахволи ва келажакдаги режалар муҳокама қилинди.

Клуб бош директори Умид Ахматджонов бундан кейин ҳам мураббийлар штаби вакиллари ва футболчилар билан бундай мулоқотлар давом этишини таъкидлаб ўтди. Тадбирда Жасур Абдураимов “Пахтакор” клуби бош мураббийи вазифасини бажарувчи сифатида таништирилди.

Бугундан бошлаб Жасур Абдураимов расмий равишда “Пахтакор”  футбол клуби бош мураббийи вазифасини бажаришга киришди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz