Қайднома

Қидирув

Ку Жа Чол "ўйиндан ташқари" ҳолатда

Ку Жа Чол "ўйиндан ташқари" ҳолатда

  28.04.2017 09:45
  0
  538

Жанубий Корея терма жамоасининг муҳим футболчиларидан бири Ку Жа Чоль жароҳати сабаб Германиядан ўз юртига қайтиб кетди.

28 ёшли ярим ҳимоячи Бундеслиганинг 29 туридан ўрин олган "Аугсбург" – "Кёльн" баҳсида тиззасидан жароҳат олган. Докторларнинг тиббий хулосаларига кўра, футболчи учун бу йилги мавсум ўз ниҳоясига етди ва бу жароҳатни бартараф этиш учун энг камида 6 ҳафта талаб этилади. Жароҳат сабаб ўз ватанига қайтган Ку Жа Чоль зудлик билан даволаниш муолажаларини бошлаб юборди ва миллий терма жамоасининг Қатарга қарши ўйинигача жароҳатдан фориғ бўлишни мақсад қилган. Бироқ унинг қатарликларга қарши баҳсда майдонга тушиши катта сўроқ остида турибди.

Ули Штилике мураббийлиги остидаги Жанубий Корея терма жамоаси 13 июнь куни Доҳада Қатар вакиллари билан куч синашади.


Манба: sports.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz