Қайднома

Қидирув

Жасур Абдураимов: «Пахтакор» учун барча нарсага тайёрман»

Жасур Абдураимов: «Пахтакор» учун барча нарсага тайёрман»

  28.04.2017 22:31
  0
  571
Жасур Абдураимов: «Пахтакор» учун барча нарсага тайёрман»

"Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи вазифасини вақтинчалик бажараувчи Жасур Абдураимов журналистлар саволларига жавоб берди.

- Биринчи навбатда ўйингоҳга келиб, "Пахтакор"ни қўллаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўйинчиларга ҳам ташаккур айтаман. Улар ўз имкониятларини 150 фоиз ишга солишди. Барчангизга маълум, "Пахтакор"да рахбарият ўзгарган. Улар учрашувдан аввал ғалаба қозонишга ҳаракат қилишимизни сўрашди. Биз учрашувга қўйган ушбу вазифани бажардик. "Пахтакор" - ўзбек футболининг байроқдори. Йигитлар ўзларига ишончни ҳис қилишди.

- Агар натижалар яхши бўлса, жамоада бош мураббий бўлиб қоласизми?

- Фаолиятимни академиядан бошлаганман. Ўшанда йиғган саккиз ёшли футболчиларим ҳозир 18-20 ёшда. "Пахтакор" учун барча нарсага тайёрман. Бош мураббий бўламанми, ёки ёрдамчими - фарқи йўқ. Қандай лавозимда ишлашимдан қатъий назар клубга ёрдам бермоқчиман. "Пахтакор"га содиқман!

- Раимовнинг ўйинини қандай бахолайсиз?

- Раимов учун жуда хурсанд бўлдим. Боиси у Олий лигада дебют қилди ва беллашувни хотиржам ва ишончли ўтказди. Бундай қийин беллашувда унинг ёшида дарвозани қўриқлаг руҳий тарафдан осон эмас. Ёш ўйинчиларга кўпроқ ишонишда давом этамиз. Аммо уларга мослашиш учун вақт керак. Катталар футболига кўника олишади деб ўйлайман.

Рақобатдан хали ҳеч ким ёмон ўйнамаган. Ёшларни ўйнатиш босқичма-босқич аста-секин амалга ошади. Дархол 6-7 кишини майдонга тушириб бўлмайди. Хушнуд Авилов 1998-йилда туғилган. У ҳам жуда яхши ўйин намойиш қилди.

У футболимиз келажаги деб ўйлайман. Асосий таркибимизнинг учта футболчиси ўйинни қолдиришгани сабабли таваккал қилишга мажбур бўлдик. Яхшибоев бир хафтадан сўнг машғулотларга қайтади.

Жавоҳир Сохибовнинг жарохати бироз оғирроқ. У 3-4 ойдан сўнг сафга қайтади. Сергеев энди тиклана бошлади. Болтабоевнинг ҳам шикасти жиддий.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz