Қайднома

Қидирув

Футбол шарҳловчиси профессионал клуб тузмоқчи

Футбол шарҳловчиси профессионал клуб тузмоқчи

  29.04.2017 05:27
  0
  525
Футбол шарҳловчиси профессионал клуб тузмоқчи

Россиялик футбол шарҳловчиси Василий Уткин янги футбол клуби тузишга қарор қилганини айтди. У жамоани қандай бошқариш кераклигини яхши билишини таъкидлади.

«Муҳим қарорга келдим. Аслида, бу қарор ҳам эмас, шунчаки, яшаш тарзининг бир қисми. Ёш ўспирин бўлганингда футбол ўйнайсан, кейин футбол учрашувларини шарҳлайсан. Кейинчалик улғайганлар нима қилишади?

Афтидан, менга ўхшаган ёки Евгений Гинер, Леонид Федун ёшидагилар футбол клуби тузишади. Мен ҳам айнан шундай тўхтамга келдим. Буни ҳар доим истардим. Аммо ҳомийлар ёрдам бериши керак, чунки менда ортиқча пул йўқ.

Ўйлашимча, бу жамоани ташкил этишга етадиган маблағни ишлаб топа оламан. Шу тариқа футбол клубини қандай тузиш ва бошқаришни ўргатаман. Маблағларни тўғри сарфлаб, жамоага эга бўлиш мумкинлигини кўрсатаман.

Ҳаваскорлар лигасида иштирок этувчи «Эгриси» клуби билан ҳамкорлик қиламан. Бу лойиҳадан фойда олмоқчи эмасман, аксинча, пул сарфламоқчиман»,-деди Уткин.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz