Қайднома

Қидирув

Азиз Ҳайдровнинг жамоаси ўзини ўнгламоқда...

Азиз Ҳайдровнинг жамоаси ўзини ўнгламоқда...

  28.04.2017 22:50
  0
  569

Бугун БАА чемпионатида 24-тур ўйинлари бўлиб  ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров фаолият олиб борадиган “Ал-Шабаб” жамоаси бу тур ўз майдонида “Ал-Дофар” клубига қарши баҳс олиб борди.

Мазкур ўйинда 15-дақиқада Саад Хамис Саад томонидан киритилган ягона гол туфайли “Ал-Шабаб” ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз одатдагидек, ўйинни бошланғич таркибда бошлади ва майдонда тўлиқ ҳаракланди. Қайд этиш жоиз, бугунги ғалаба “Ал-Шабаб”нинг январь ойидан бери қўлга киритган илк ғалабаси бўлди. Дубайликлар бу вақт давомида 8 та баҳсда ғалаба нималигини билмай келишди – 2 дуранг ва 6 мағлубият. Шуни ҳам айтиш жоиз, “Ал-Шабаб”нинг 2017 йилда қўлга киритган ғалабалари сони энди 3 тага етди. Жамоа бугунги баҳсдан сўнг ўз очколарини 29 тага етказиб  олди ва турнир жадвалида 14 жамоа орасида 8-ўринда бормоқда.

БАА чемпионати. 24-тур

“Ал-Шабаб” – “Ал-Дофар” 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 15 Саад  Хамис Саад.


Манба: sports.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz