Қайднома

Қидирув

Капелло:«Роналду ажойиб футболчи, аммо Месси - даҳо»

Капелло:«Роналду ажойиб футболчи, аммо Месси - даҳо»

  29.04.2017 08:48
  0
  961
Капелло:«Роналду ажойиб футболчи, аммо Месси - даҳо»

«Эль-классико» бўлиб ўтганига деярли бир ҳафта бўлган бўлсада унинг атрофидаги гаплар тинмаяпти. Жумладан, «Реал»нинг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло мазкур ўйинда мадридликлар сардори Серхио Рамоснинг майдондан четлатилишига муносабат билдирди.

«Рамосга тўғридан-тўғри қизил карточка берилиши — тўғри қарор. Месси қай даражада «учиб» кетганини қаранг — бу жиноят!

Ҳар сафар «Реал» ва «Барселона» «Сантьяго Бернабеу»да тўқнаш келганида, мадридликларнинг аксарият футболчилари Лионелни «синдириш» пайида бўладилар.

Криштиану Роналду ажойиб футболчи. Бироқ Месси - даҳо. У бажараётган ишни томоша қилсангиз, ақл бовар қилмайди, бир ўзи жамоани ортидан етаклайди.

Криштиану - яхши тўпурар, лекин «Бернабеу»да биз ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган футболчини кўрдик. Месси аввал қилмаган ишларини амалга оширди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz