Қайднома

Қидирув

Бугун «Насаф» олий лигадаги 595-учрашувини ўтказади

Бугун «Насаф» олий лигадаги 595-учрашувини ўтказади

  29.04.2017 13:39
  0
  505
Бугун «Насаф» олий лигадаги 595-учрашувини ўтказади

Бугун “Насаф” жамоамиз олий лига 8-тур учрашувида "Қизилқум" жамоаси билан баҳс юритади. "Қизилқум" - "Насаф" учрашуви Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида соат 18:00да бошланади.

“Аждарлар” бугун миллий чемпионатимиздаги 595-учрашувида майдонга тушишади. Мамлакатимизда икки карра  энг яхши мураббий сифатида эътироф этилган жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев олий лига баҳсларида ўз шогирдларини 128-марта майдонга бошлаб тушади.

Мазкур учрашув футбол ишқибозларининг диққат эътиборида бўлиб турибди. Қолаверса, бугунги учрашув ҳар иккала жамоа учун катта аҳамият ҳам касб этади.

Бугунги учрашувни Тошкентлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Учрашувда Вадим Агишев реферилик қилади.

Унга қанотларда Дониёр Сайлавов ва Александр Сидоровлар ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида Жасур Мухтаров ишлайди. Ҳакамлар ишини Бахтиёр Тоғаев назорат қилади. Бобир Ҳайдаров эса Ўзбекистон ПФЛ вакили сифатида учрашувга ташриф буюради.

ЎзПФЛ, 8-тур

“Қизилқум” (Навоий) – “Насаф” (Қарши)

29.04.2017. “Ёшлар” спорт мажмуаси. 18:00да

Бош ҳакам: Вадим Агишев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари:  Дониёр Сайлавов, Александр Сидоров (иккаласи ҳам Тошкентдан)

Захира ҳаками: Жасур Мухтаров (Тошкент)

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Бобир Ҳайдаров.

Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, “Насаф” ва “Қизилқум” жамоалари ҳозиргача 34 марта рўбару келишган. Ушбу баҳсларнинг 20 тасида жамоамизнинг қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 8 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда: 65-37.    

Жамоамиз Рўзиқул Бердиев бошчилигида ҳали бирон марта, ҳоҳ Қаршида бўлсин, ҳоҳ Навоийда бўлсин,  “Қизилқум” жамоасига мағлуб бўлган эмас.

"Насаф" Навоийда ўтказилган 17 учрашувнинг 7тасида ғалаба, 5тасида дуранг ва яна 5 учрашувда мағлубиятга учраган. Яна бир қизиқарли факт, “Қизилқум” жамоаси ўз майдонида сўнгги марта 2008 йилда “Насаф”ни мағлубиятга учратган.

“Насаф” сўнгги бор “Қизилқум” жамоасини Навоийда 2015 йили 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Хуллас, бугун футбол ишқбозлари жуда қизиқарли учрашувга гувоҳ бўлишлари аниқ.

Бугунги учрашувда ўз севикларини  бевосита стадионда қўллаб-қувватлаш учун Қарши шаҳридан ҳам кўплаб мухлислар ташриф буюришади. "Насаф" ПФК мухлислар клуби фаоллари бугун эрта тонгдан Навоий шаҳри томон йўлга чиқишган.

Сиз ҳам "Ёшлар" спорт мажмуаси стадионига ташриф буюринг ва қизиқарли учрашувни томоша қилинг.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz