Қайднома

Қидирув

«Насаф» тарбияланувчилари хотира турнири ғолиби бўлди

«Насаф» тарбияланувчилари хотира турнири ғолиби бўлди

  29.04.2017 15:18
  0
  519
«Насаф» тарбияланувчилари хотира турнири ғолиби бўлди

Янгиер шаҳрида Бахтиёр Давлатов хотира турнири бўлиб ўтди.

Мазкур турнирда “Насаф” футбол мактабининг 2003 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларидан иборат жамоамиз ҳам иштирок этди.

Мазкур тарбияланувчиларимизга  Жасур Ибрагимов ва Умар Раҳматуллаевлар мураббийлик қилишади.

“Насаф-2003” жамоамиз  ўз гуруҳида етакчи бўлди. Улар гуруҳдаги тўрт учрашувда ҳам ғалаба қозонишди  ва турнир финали йўлланмасини қўлга киритишди.

Тарбияланувчилримиз  бугун финал учрашувида турнир мезбонлари - янгиерлик тенгдошларига қарши майдонда саф тортишди. Финал учрашуви “Янгиер” марказий ўйингоҳида бўлиб ўтди.

Финал учрашувида тўлиқ ташаббусга эга бўлган ёш футболчиларимиз тенгдошларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди ва бош соврин соҳибига айланишди. Учрашувдаги голларга  Муҳаммад Абдумаликов, Жавоҳир Аббосов, Шаҳзод Аъзамовлар муаллифлик қилишди.

Жамоамиз ярим ҳимоячиси Шаҳзод Аъзамов рақиблар дарвозасига 8та тўп киритиб, тўпурарлар баҳсида карвонбоши бўлди.

Эътироф этиш керак, “Насаф” футбол мактаби кейинги йилларда ёш футболчиларни тайёрлаш бўйича мамлакатимизнинг етакчилар қаторида бормоқда. Мана бундай футбол турнирлари ёш футболчиларимизнинг кўникма олишида катта рол ўйнайди.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz