Қайднома

Қидирув

Бугун футбол: «Локомотив» - «Обод»

Бугун футбол: «Локомотив» - «Обод»

  29.04.2017 15:34
  0
  394
Бугун футбол: «Локомотив» - «Обод»

Бугун футбол бўйича Олий лиганинг 8-тур баҳслари давом эттирилади. "Локомотив" ўз майдонида пойтахтнинг бошқа бир клуби "Обод"ни қабул қилади.

Олий лига, 8-тур.
ЛОКОМОТИВ - ОБОД
Ҳакамлар: Илгиз Танташев (Бухоро), Андрей Цапенко, Бобир Қодиров.
Заҳира ҳаками: Б. Юлчараев
Назоратчи: А. Клепиков
ПФЛ вакили: Аҳрол Иноятов
29 апрель. "Локомотив" стадиони. 18:00

Турнир жадвалида "Локомотив" 15 очко билан биринчи ўринда кетмоқда. Рақибимиз "Обод" эса 5 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди. "Локомотив" олтита ўйиннинг бештасида ғалаба қозониб, бир бор мағлубиятга учраган. "Обод" эса етти бор майдонга тушиб, бир марта зафар қучган, икки бор дуранг ўйнаган ҳолда тўртта ўйинда ютқазган.

ФАКТ: "Локомотив" шу пайтгача "Обод" билан икки марта ўзаро баҳс олиб борган. Ўтган йил "Жар" стадионида кечган баҳсда "темирйўлчилар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, "Локомотив" стадионида бўлиб ўтган ўйинда эса 1:1 ҳисоби қайд этилган.

ФАКТ: "Обод" бу йилги олий лигада энг кам гол урган тўртта жамоадан бири бўлиб турибди. Жамоа еттита учрашувда фақат тўртта тўп киритган. Бундай кўрсаткич шунингдек, "Олмалиқ", "Нефтчи" ва "Металлург" жамоаларига ҳам тегишли.

ФАКТ: "Локомотив" эса олий лига клублари орасида энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди. Жамоа ҳисобида 13та гол бор.

ФАКТ: "Локомотив" ўз майдонида бўлиб ўтган учта учрашувнинг ҳаммасида ғалаба қозонган. "Сўғдиёна" 3:0, "Олмалиқ" 5:0 ва "Насаф" 2:1 ҳисобида доғда қолдирилган. Жамоамиз уйдаги учта беллашувда 10та гол уриб, атиги битта тўп ўтказиб юборган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz