Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912» сафарда ғалаба қозонди, «Динамо» ва «Нефтчи» ўз майдонида дуранг ўйнади

«Қўқон-1912» сафарда ғалаба қозонди, «Динамо» ва «Нефтчи» ўз майдонида дуранг ўйнади

  29.04.2017 19:36
  0
  441
«Қўқон-1912» сафарда ғалаба қозонди, «Динамо» ва «Нефтчи» ўз майдонида дуранг ўйнади

Ўзбекистон чемпионати 8 турида "Қўқон 1912" жамоаси сафарда "Шўртан"га қарши майдонга тушди ва голларга бой ўтган ўйинда ғалаба қозонди.

Учрашувда 2:3 ҳисоби қайд этилди. "Шўртан" футболчиси Бойматов пеналтидан ҳисобни очгач, қўқонликлар биринчи бўлимни ўзида учта жавоб голи йўллашга муваффақ бўлишди. Иккинчи бўлимда Нарзуллаев урган гол "Шўртан"га ёрдам бермади.

"Динамо" эса ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилди ва Амиржон Сафаров сўнгги дақиқаларда урган гол ҳисобига мағлубиятдан қутулиб қолди. Самарқандликлар таркибида ҳар икки голни Сафаров киритди.

Шунингдек "Нефтчи" ҳам ўз майдонида "Олмалиқ"қа қарши кечган ўйинда Ҳакимов томонидан пеналтидан урилган гол ҳисобига мағлубиятдан қутулиб қолди.

Олий лига, 8 тур
"Динамо" - "Сўғдиёна" - 2:2 (тугади)

Голлар: Сафаров 57, Сафаров 88 - Рашидов 66, Тошпўлатов 84
"Динамо": Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Акмал Бозоров (c), Жасур Азимов, Сардор Сулаймонов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Роду Рогак, Шоҳруҳ Ҳолматов, Дамир Низанов, Ориф Мамажонов, Абдужамол Исроилов.
"Сўғдиёна": Шохрух Эшбўтаев, Элёр Орифов, Суннатилла Мамадалиев, Санжар Рашидов (с), Сухроб Қобилов, Рустам Аъзамов, Шохрух Достонов, Ихтиёр Тошпўлатов, Қаҳрамон Баҳодиров, Достон Абдураҳмонов, Сардор Эминов.

"Нефтчи" - "Олмалиқ" - 1:1 (тугади)
Гол: Жўраев 10 - Ҳакимов 81 (пен)
"Нефтчи": Абдумавлон Абдужалилов, Ҳамза Каримов, Бахтиёр Ёқубов, Акрам Баҳриддинов, Аббос Махсталиев, Музаффар Музаффаров, Дилёрбек Эрматов, Муҳсин Убайдуллаев, Абдураҳмон Абдулҳақов, Отабек Исроилов, Дмитрий Комаровский.
"Олмалиқ": Хуршид Ходжаев, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Дилшод Жўраев, Шота Григалашвили, Фархат Мусабеков, Камолиддин Мурзоев, Шавкат Муллажонов, Ислом Иномов, Раҳматулло Бердимуродов, Игорь Йелич, Владислав Косминин.

"Шўртан" - "Қўқон-1912" - 2:3 (тугади)
Голлар: Бойматов 22 пен, Нарзуллаев 75 - Бердиев 4, Райевац 34, Сидиқов 45
"Шўртан": Элдор Тожибоев, Азиз Ғуломхўжаев, Жамол Отақулов, Олим Каримов, Зафар Полвонов, Умарбек Эшмуродов, Обид Жўрабоев, Элдор Бойматов, Маъруфхон Муродов, Сардор Собирхўжаев, Отабек Нарзуллаев.
"Қўқон-1912": Никита Рибкин, Баҳодир Акрамов, Жалил Кимсанов, Носирбек Отқўзиев, Жавоҳир Сидиқов, Суҳроб Бердиев, Александр Мерзляков, Иброҳим Раҳимов, Дарко Гожкович, Мурод Холмуҳаммедов, Филип Райевац.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz