Қайднома

Қидирув

Филипп Лам саккизинчи бор Бундеслига чемпиони бўлди

Филипп Лам саккизинчи бор Бундеслига чемпиони бўлди

  30.04.2017 09:02
  0
  457
Филипп Лам саккизинчи бор Бундеслига чемпиони бўлди

«Бавария» чемпионат якунланишига 3 тур қолганда муддатидан аввал Бундеслига чемпионига айланди.

Мюнхенликларнинг 33 ёшли сардори Филипп Лам саккизинчи бор Бундеслига чемпионлигини қўлга киритди ва бу борадаги рекордни такрорлади.

Чемпионатда шунингдек, Оливер Кан, Бастиан Швайнштайгер ва Мехмет Шолль каби футболчилар ҳам саккиз бор ғолиб бўлганлар.

Маълумот ўрнида, жамоанинг 26 ёшли ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара ҳам ўзининг саккизинчи чемпионлигини нишонлади. Футболчи «Бавария» ва «Барселона» сафида мос равишда тўрт марттадан чемпионат ғолибига айланган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz