Қайднома

Қидирув

«Челси» «Эвертон»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чемпионликга яқинлашди

«Челси» «Эвертон»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чемпионликга яқинлашди

  30.04.2017 20:00
  0
  490
«Челси» «Эвертон»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чемпионликга яқинлашди

Англия чемпионатининг 35-туридан ўрин олган “Эвертон” – “Челси” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 0:3 ҳисоби қайд этилиб, лондонликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлабки бўлимда майдон эгаларида бир қатор вазиятлар бўлди. Куртуа бир неча бор ўз маҳоратини кўрсатишига тўғри келди.

“Челси“ эса танаффусга қадар ўз ўйинини топа олмади ва Стекеленбург деярли ишсиз эди.

“Эвертон“ бўлса аксинча асосан тўпни ўз назорати остида ушлаб, гол уришга яқин келди. Шундай бўлсада, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимда Конте шогирдлари анча жонландилар, аммо “Эвертон“ ҳам бўш келмади ва жиддий қаршилик кўрсатишда давом этди.

Бироқ, 66-дақиқада Педро томонидан киритилган ажойиб гол барчасини ўзгартириш юборди.

Куман шогирдлари ушбу голдан сўнг саросимага тушиб қолдилар. Шундан сўнг, 79-дақиқада Кэйхилл иккинчи тўпни киритди.

Ниҳоят, эндигина заҳирадан майдонга тушган Виллиан Стекеленбургни учинчи бор ранжитиб, якуний натижани ўрнатди – 0:3.

Англия чемпионати, 35-тур

Эвертон – Челси 0:3 (0:0, 0:3)
Голлар: 0:1 – 66 Педро, 0:2 – 79 Кэйхилл, 0:3 – 86 Виллиан.
Эвертон – Стекеленбург, Джагелка, Бейнс, Холгейт, Уильямс, Гуйе, Дэвис, Баркли, Лукаку, Валенсия (Коне, 72), Кэлверт-Льюин (Миральяс, 72).
Челси – Куртуа, Давид Луиз (Аке, 82), Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес, Педро (Фабрегас, 82), Канте, Азар (Виллиан, 85), Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Кэйхилл (35), Кэлверт-Льюин (38), Аспиликуэта (40), Диего Коста (56), Валенсия (58), Азар (75), Гуйе (78).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz