Қайднома

Қидирув

«Тоттенхэм» Лондон дербисида «Арсенал»ни мағлуб этди

«Тоттенхэм» Лондон дербисида «Арсенал»ни мағлуб этди

  30.04.2017 22:51
  0
  424
«Тоттенхэм» Лондон дербисида «Арсенал»ни мағлуб этди

Англия чемпионатининг 35-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" ҳамда "Арсенал" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, "тақачилар"нинг ғалабаси билан якунланди. Жамоалар биринчи бўлимда дарвозалар даҳлсизлигини сақлаб қола олишди. Иккинчи бўлимда ҳужумкор ўйин давом этди. Тиниб-тинчимас Деле Алли 55-дақиқада ҳисобни очишга эришди. Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас Харри Кейн пенальтидан иккинчи голни урди. "Арсенал" қанча ҳаракат қилмасин, жавоб тўпини рақиб дарвозасига йўллай олмади.

Шу тариқа Почетино шогирдлари навбатдаги ғалабани қўлга киритишди. Венгер футболчилари эса кучли тўртликка кириш имкониятларини пасайтириб юборишди.

Англия чемпионати, 35-тур
Тоттенхэм – Арсенал 2:0
Голлар: 1:0 – 55 Алли, 2:0 – 58, пенальти Кейн. 
Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд, Дэвис, Триппьер (Уокер, 88), Вертонген, Эриксен, Ваньяма, Дайер, Алли (Сиссоко, 90+1), Сон Хын Мин (Дембеле, 79), Кейн.
Арсенал – Чех, Косьельни, Монреаль, Гиббс, Габриэл (Бельерин, 75), Рэмзи, Окслейд-Чемберлен, Ўзил, Жака (Уэлбек, 65), Санчес, Жиру (Уолкотт, 81).
Огоҳлантиришлар: Габриэл (70), Кейн (72), Жиру (73), Монреаль (76).

Манба: www.uff.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz