Қайднома

Қидирув

Гризманн «МЮ» таклифини ўрганиб чиқмоқда

Гризманн «МЮ» таклифини ўрганиб чиқмоқда

  01.05.2017 07:28
  0
  458
Гризманн «МЮ» таклифини ўрганиб чиқмоқда

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн «Манчестер Юнайтед» таклифини ўрганиб чиқмоқда. Унга жамоадан қизиқиш мавжудлигини футболчининг агенти ҳам тасдиқлаганди.

The Mirror хабарига кўра, Гризманнинг қарори «МЮ»нинг жорий мавсумдаги натижаларига боғлиқ. Хусусан, у жамоанинг ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишини кутмоқда. Агар шу шарт бажарилса, Гризманн шартномага имзо чекади.

Айни пайтда «МЮ» АПЛда 5-ўринни эгаллаб турибди. Европа Лигасида эса Моуриньо шогирдлари ярим финалга чиққан.

Маълумотларга кўра, Гризманнинг трансфер нархи 120 млн еврони ташкил этади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz