Қайднома

Қидирув

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 35-сонида

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 35-сонида

  01.05.2017 15:53
  0
  652
Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 35-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 35-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Майдон узра шиддатдан айрилма

Муҳтарам мухлис! Рухсатингиз билан бу сафар мулоҳазаларимизни «Бавария»ни олқишлашдан бошлаймиз. Браво, «Бавария»! Навбатдаги чемпионлик муборак! Майдон узра шиддатингдан айрилма! Мамлакатимиз футбол мухлислари ҳамиша сенинг шиддатингдан ҳайратланишади, аниқлик фоизи юқори бўлган ўйин услубингни қадрлашади. Мана шу шон-шавкатингдан ҳеч қачон айрилма!..

- Зое кетган «дубль»…

Легионерларимиз ҳақида.

- Мусаев Японияда ўйнаётганидан бахтиёр

Хорижда тўп сураётган футболчиларимизга қарасак, ҳозирда Фозил Мусаев етарли ўйин амалиётига эга бўлаётганини кўрамиз. Хурсанд қиладиган томони, миллий жамоамизга номзод саналган ярим ҳимоячи Осиё­даги энг кучли чемпионатларидан бири - Япония J-лигасида бинойидек клуб - «Жубило Ивата» шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. Қуйи­да у билан уюштирилган интервьюни ўқишингиз мумкин.

- Элдор Суюнов: «Имконият бор экан, охиригача курашамиз»

Мамлакатимиздан турли даврларда маҳоратли дарвозабонлар етишиб чиқишган. Павел Бугало, Олег Беляков, Анвар Жаб-боров, Игнатий Нестеров... Ушбу рўйхатга «Насаф» кипери Элдор Суюновни ҳам бемалол киритиш мумкин. Миллий термамиз аъзоси ҳисобланган посбон бугунги кунда қаршиликларнинг етакчи вакилига айланиб улгурган. Биз навбатдаги тур ўйинларидан сўнг Суюновни суҳбатга тортиб, турли мавзудаги саволларимизга жавоб олдик.

- Ҳужумчи

Марат Бикмаевнинг фаолияти марказий форвард сифатида бошланди, аммо кейинчалик амплуаси кўп бора ўзгарди. Асосан ҳужум ортида ва ярим ҳимояда тўп сурди. Шу жумладан, «Локомотив»да ҳам. Балки айни сабабга кўра, унинг тўпурарлик қобилияти жорий мавсумга қадар соя ортида қолиб кетгандир?! Бикмаев 2002 йили «Пахтакор» сафида катта футболга қадам қўйган. Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги дебютини  эса 2004 йили нишонлади. Бироқ фақат жорий мавсумга келибгина унинг асл тўпурарлик қобилиятини кўрдик...

- Матар Бикмаев: «4та гол уриб ғалаба қозонмаслик – алам»

Мана, ОЧЛ гуруҳ босқичи финишига 1та тур қолди. «Плей-офф» йўлланмасидан ҳали умид узмаган клублар орасида «Локомотив» ҳам бор. «Темирйўлчилар» 5-турда С.Арабистонининг ««Ал-Тавон»» клубини қабул қилиб, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқаришди - 4:4. Биз Тошкентдаги ўйинда «хет-трик»ка эришган Марат Бикмаевдан ОЧЛдаги иштирок хусусида интервью олдик.

- ОЧЛ. Ҳали 10та йўлланман бор

ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР, СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАР.

- Европада 10та гол урсам агар…

Италия «А» серияси 31-турида Шимолий кореялик футболчи Хан Кван Соннинг гол ургани бутун Европа бўйлаб яхшигина акс-садо берди. Шундан келиб чиқиб, Осиё қитъаси вакилларининг айни пайт Европа даражасидаги топ-лигаларда гол уриш масаласини қандай уддалаётганларига бир назар ташлашни лозим топдик.

- Камолиддин Мурзоев: «Жамоамизга бироз вақт керак»

Ўзбекистон чемпионати олий лигасида кураш тобора кучаймоқда. Бу йилги мавсум аввалгиларидан кескин фарқ қиляпти, кутилмаган натижалар мухлисларда қизиқиш уйғотаётгани бор гап. Грандларнинг «қоқилиши», аксинча, кучсиз ҳисобланган жамоаларнинг юқори ўринларда юришини ҳеч биримиз ҳатто тасаввуримизга сиғдира олмаган эдик. Вазиятнинг бу тахлит ўзгариши мухлисларни стадионга қайтарса, ажабмас. Биз навбатдаги тур ўйинларидан сўнг «Олмалиқ» ҳужумчиси Камолиддин Мурзоевдан интервью олдик.

- Оуэн нимадан ҳайрон?

«Ливерпуль» клуби ва Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн «Челси» раҳбарияти томонидан олиб борилаётган трансфер сиёсатини яна бир бора мақтаб, ўз ҳайратини яширмади.

«Советский спорт» нашри унинг нақадар ҳақ эканлигини англатиш мақсадида Лондон клуби тарихидаги энг фойдали келишувларни эсга олди қуйида шулар билан таништириб ўтамиз.

- Ҳақиқатпарвар авлод вакили

Футбол оламининг энг буюк новаторларидан бири Йохан Кройфф агар ҳаёт бўлганида, 25 апрель куни 70 йиллик юбилей тўйини нишонларди. Голландиялик бетакрор ижрочи охирги интервьюларидан бирини L`Equipe ҳафтаномасига берган ва унда ўзини ҳақиқатпарвар «исёнкорлар» авлоди вакили сифатида таърифлаганди. Дарҳақиқат, майдонда нафис ҳаракатлари билан ажралиб турган Кройфф унинг ташқарисида мутлақо муросасиз эди. Демак, ўша суҳбатни ўқиш асносида ўтган йилнинг 24 март куни ҳаёт билан видолашган футбол сиймосини хотирлаймиз.

- Бернарду Сила (куч), э-э, йўғе, Сильва!

Леонарду Жардим «Монако»да янги тактик схемани амалга татбиқ этганидан кейин нафақат клубнинг ўйин услуби, балки футболчилар, уларнинг профессионал ишга нисбатан муносабат-ёндашувлари ҳам кескин ўзгарди. Натижада князлик жамоаси ҳам ички чемпионат, ҳам ЕЧЛдек нуфузли, рақобатбардош турнирда бирдек муваффақиятли тўп сурмоқда. Хусусан, Бернарду Силва янги тактик чизмаларга осонгина мослашди ва ҳозирда ўз сўзини баралла айтмоқда...

- «Сенсацион чиқиш» кўрамизми?

Озарбайжон, Панама, Буркина-Фасо каби бир қатор миллий терма жамоалар ЖЧ-2018 йўлланмаларига жиддий равишда даъвогарлик қилмоқда. Ҳа, Россия мундиалида ўзига хос «сенсацион чиқиш» ҳосилаларига гувоҳ бўлсак, ажабмас. Championat.com сайти ижодкорлари бундай имкониятга эга жамоалар қаторида Ўзбекистон термасини тилга олишмади. Майли, зарари йўқ, жамоамиз йўлланмани қўлга киритиб, чемпионатнинг ўзида «сюрприз» улашса, бас. Яхши ният, нима дедингиз...?

- Марсель Десайи: «Россия термаси Греция-2004 қиёфасини олиши керак»

Аввалги шанба куни Москвадаги Горький номли истироҳат боғи ҳудудида Конфедерациялар кубоги-2017 турнири хиёбони очилди. Тадбирга таклиф этилган мартабали меҳмонлар орасида яқин ўтмишнинг номдор футболчиси Марсель Десайи ҳам бор эди. Қулай фурсатдан унумли фойдаланишни истаган «СЭ» мухбири вақтида «Марсель», «Милан» ҳамда «Челси» клубларида муваффақиятли тўп сурган, шунингдек, жаҳон ва Европа чемпионатларида зафар қучган франциялик собиқ ҳимоячини дарҳол суҳбатга чорлади.

МУХЛИС ШЕЪРИ: аниқ стратегия бўлмаса...

Бир нарсани ўйлаб, асабим таранглашади: миллий жамоамиз нега ҳар сафар ЖЧ саралашининг илк раундларида идеал даражада ўйнайдию, ҳал қилувчи паллага келганда, бирданига ўзгариб қолади? Бу аниқ стратегия йўқлигига боғлиқ эмасмикан? Айниқса, ҳозирги ҳолат ташвишли кўринмоқда. Қаранг, миллий жамоамизга номзод бирор футболчи айни пайт энг яхши спорт формасида эмас. «Пахтакорчилар»нинг нечоғли ортга кетишганини кўриб турибмиз, «Бунёдкор» ва «Локомотив» аъзолари хусусида ҳам илиқ гап айтиш мушкул...

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz