Қайднома

Қидирув

Буффон «Барселона»га қарши ўйинлардан сўнг фаолиятини тугатиши мумкин эди

Буффон «Барселона»га қарши ўйинлардан сўнг фаолиятини тугатиши мумкин эди

  01.05.2017 16:44
  0
  361
Буффон «Барселона»га қарши ўйинлардан сўнг фаолиятини тугатиши мумкин эди

«Ювентус» посбони Жанлужи Буффон ЕЧЛ доирасидаги «Барселона»га қарши ўйинлар олдидан туринликлар президентига антиқа ваъда бергани маълум бўлди.

Унга кўра, Буффон «Барселона» билан иккин ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олса мавсум якунида фаолиятини якунлашга ваъда берган.

«Мен «Барселона»га қарши 2 та қуруқ ўйин ўтказсам мавсум сўнггида фаолиятимни якунлайман дегандим.

Бу ҳақида клуб президентига айтдим. Андреа Аньелли бунга жавобан, биз баъзида «ахмоқона» гапириб қўямиз деди. У менга кўп қайғурмасликни ва фақат олдинга қараб интилишни айтди.

Шундай экан, бу гапларимни қайтиб олишга мажбурман. Президентда мендан кўра хаёт тажрибаси кўпроқ ва яхши маслаҳат берди.

«Испанларга қарши 2 та ўйинда гол ўтказмаслик ёқимли албатта, чунки биз бу ишни бутун жамоа билан амалга оширдик. Ҳимоя ва бошқа чизиқдаги футболчилар ўз гетриларидан чиқиб кетгудек иштиёқ билан тўп суришди» – дейди Буффон.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz