Қайднома

Қидирув

ОЧЛ: ҳали 10та йўлланма бор

ОЧЛ: ҳали 10та йўлланма бор

  02.05.2017 00:21
  0
  1170
ОЧЛ: ҳали 10та йўлланма бор

ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР, СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАР. Бизнинг клублар 5-турда ютқазишмади. Хусусан, босим қолмагач, чиройли ўйнаган «Бунёдкор» 3 йиллик танаффусдан сўнг гуруҳ босқичида ниҳоят, яна ғалаба кўчасига кирди ва бу ортда қолган турнинг энг эътиборли воқеаларидан биридир. «Локомотив» ўйинидаги 4:4 натижаси ҳам турнир тарихидан жой олди. Энг эътиборли факт: финишга 1та тур қолган ҳолатда кейинги раунд масаласини атиги 6та жамоа ҳал қилди, холос. Бу ҳам кам кузатиладиган ҳолат. Хуллас, ҳали 10та йўлланма тақдири очиқ турибди.

«A» гуруҳи

*** Ҳамюртимиз Марат Бикмаев ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичидаги биринчи «хет-трик»ни расмийлаштирди. Ваҳоланки, ўтган  йили «Сеул» ҳужумчиси Карлос Адриано гуруҳ раундининг дастлабки 2та турида биттадан «покер» ва «хет-трик» қайд этганди. Қолаверса, ўтган мавсум «Пахтакор» ҳужумчиси Игорь Сергеев ҳам худди Бикмаев каби 5та турда 5та гол уриб, тўпурарлар рўйхатида борганди.

*** Саудия клубларининг бизнинг жамоаларга қарши ўйинлардаги умумий статистикаси: 56та ўйин, 30та ғалаба, 15та дуранг, 11та мағлубият. Тўплар нисбати: 102-52. Саудияликлардан умумий ҳисобдаги 100-голни Жиҳад ал Ҳусайн («Ал-Тавон») урган бўлса, вакилларимизнинг 50-голлари Марат Бикмаев номига ёзилди.

*** «Ал-Тавон»нинг жорий мавсумдаги 1 ва 2-голи ўртасидаги ўйин вақти 265 дақиқани ташкил этганди. Эътиборлиси, бу жамоа Тошкенда 73 дақиқа ичида 4та гол урди.

«B» гуруҳи

*** «Ал-Жазира» - «Лаҳвия» ўйинини стадионда атиги 36 мухлис кузатди. Бунгача 2-тур доирасидаги баҳсда «Муҳаммад бин Зайд» аренасига 322 мухлис кирганди. Ҳа, бундай «аншлаг» фақат Осиёда кузатилса керак. ОЧЛ тарихидаги ушбу антирекорд энди янгиланмаса керак-ов...

*** «Ал-Жазира» бош мураббийи Хенк тан Кате Голландия терма жамоасидан таклиф оляпти. Ваҳоланки, бу клуб аввалги турдаёқ кейинги босқичга чиқиш умидини узганди.

*** «Ал-Жазира» сафига 2016 йилнинг 28 июлида қўшилган марокашлик Муборак Буссуфа ОЧЛдаги голлари ҳисобини очди. Бу футболчи еврокубокларда 7та гол урганди.

«C» гуруҳи

*** «Бунёдкор» 2014 йилнинг 23 апрелида «Ал-Жаиш» (Қатар)ни 2:1 ҳисобида енгганидан буён гуруҳ босқичида ғалаба нималигини билмай келаётганди. Мана, жамоа 3 йилу 1 кундан сўнг «қора» сериясига барҳам берди. Орада ғалабасиз ўйинлари сони 16тага етганди. Умуман, «Бунёдкор» ОЧЛда  80-ўйини ўтказди.

*** «Бунёдкор» ОЧЛда 7-марта (саралаш раундларини ҳам инобатга олганда) 2:0 ҳисобида зафар қозонди. Жамоа буларнинг 4тасини ўз майдонида, 3таси эса сафарда қайд этган.

*** Акрам Комилов 2014 йили олий лигада 1та гол урганидан буён чемпионатда бошқа самарали зарба бермади. Асли қўқонлик ҳимоячи ОЧЛдаги 16-ўйинида турнирдаги илк голини нишонлади.

*** Элдор Шомуродов 2016 йилнинг февралида саралаш босқи-чи доирасида «Ал-Шабаб»га қарши кечган баҳсда 2та гол урганди. У шундан буён 11та ўйинда майдонни голсиз тарк этганди.

*** ОЧЛда 40-ўйинини ўтказган «Зоб-Оҳан» илк марта йирик ҳисобда енгилди. Эрон клубининг жами 9та мағлубиятидан 5таси ўз майдонида юз берган. «Зоб-Оҳан» илк марта 2004 йили «Пахтакор» аренасида енгилганди - 0:2.

«D» гуруҳи

*** «Ал-Ваҳда» - «Ал-Райан» баҳси (5:1)да ҳисобни очган 19 ёшли Аҳмад ал Акбарий 4 март куни Калбанинг «Ал-Иттиҳод» клубига қарши кечган ажойиб ўйин (4:3)да ҳам гол урганди.

«E» гуруҳи

*** «Муангтонг Юнайтед» ва «Кашима Антлерс» клублари 6-турни кутиб ўтирмай, кейинги босқичга йўл олди. Охирги турдаги ғалабагина японларни гуруҳда 1-ўринга олиб чиқиши мумкин.

*** «Муангтонг Юнайтед» сафида тўп сурувчи Хиско «Депортиво» (Испания) тарбияланувчиси ҳисобланади. У Таиланд жамоаси билан шартнома тузишига қадар «Кордоба» шарафини ҳимоя қилганди.

*** «Ульсан Хюндай» ОЧЛдаги иштироки давомида энг йирик ҳисобли мағлубиятга юз тутди - 0:4. Қолаверса, бу  корейс жамоасининг ўз майдонидаги 5-омадсиз ўйини ҳамдир.

«F» гуруҳи

*** «Урава Редс» ва «Шанхай СИПГ» клублари кейинги босқич йўлланмасини нақд қилди.

*** «Вестерн Сидней» ҳимоячиси Брендан Хэмилл 5та турда 3 марта сариқ карточка олди ва бу борада «Ал-Ваҳда» вакили Султон ал Жаъфари билан «пешқадам» бўлиб турибди.

«G» гуруҳи

*** 4та дурангдан сўнг ғалаба қозонган «Кавасаки Фронтале» кейинги босқичга чиқиш учун энди «Истерн»ни мағлуб этиши керак. Япон клубини дуранг ҳам қаноатлантиради, агарда «Сувон Самсунг» охирги турда ғалаба қозонса.

*** «Гуанжоу Эвергранд» чап қанот вингери Ю Ханчао ОЧЛдаги 25-ўйинида илк голини урди.

«H» гуруҳи

*** «Жиангсу Сунин» ўз майдонида мағлубиятга учради. Ваҳоланки, хитойликларда гуруҳ босқичини 100 фоизли натижа билан якунлаш имкони бор эди. 2010 йил «Кашима Антлерс» гуруҳ босқичида 6та ғалаба қайд этгани бўйича ҳеч кимга бундай натижани такрорлаш насиб этмаяпти.

*** 5-турда 90}...- дақиқаларда 4та гол урилди. Умуман, жорий турнирнинг асосий раундларида ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда 12та гол қайд этилди. Шундан 5таси ўйин ҳолатида урилган.

Ҳафта қаҳрамони. Жонатан да Сильва. 1990 йилнинг 20 мартида Бразилиянинг Фернандополис шаҳрида туғилган. Бўйи - 184 см., вазни - 74 кг. «Сувон Самсунг» ҳужумчиси. Профессионал фаолиятини бироз кечроқ, яъни 19 ёшида бошланган бўлсада, 8та клубда тўп суришга улгурди. Кўпроқ ижара келишуви асосида ўйнаган. Айни пайт трансфер ҳуқуқи Бразилиянинг «Спорт Ресифе» клубига тегишли. Да Сильва Испания ёки Франция чемпионати вакилларидан таклиф кутяпти. «Сувон Самсунг» сафига қўшилишидан олдин ҳам Ж.Кореяда ўйнаган. Яъни 2014-2015 йилларда «Дэгу» шарафини ҳимоя қилиб, 40та гол урган. ОЧЛда илк марта иштирок этяпти ва 4та ўйинда шунча голга муаллифлик қилди. Эътиборлиси, у 3та голини захирадан майдонга тушганча нишонлади.

Аввалги турлар қаҳрамонлари: 1 - Юссуф ал Арабий («Лаҳвия»), 2 - Ким Ил Сунг («Ульсан Хюндай»), 3 - Юн Ил Лок («Сеул»), 4 - Ко Сеунг Беом («Сувон Самсунг»)

Тўпурарлар: 5та - Алан («Гуанжоу Эвергранд»), Марат Бикмаев («Локомотив»); 4та - Омар ал Сомаҳ («Ал-Аҳли», С.Арабистони), Умар Абдулраҳмон («Ал-Айн»), Макете Диоп («Ал-Аҳли», БАА), Жонатан да Сильва («Сувон Самсунг»), Рамирес («Жиангсу Сунин»), Нам Тае Хи («Лаҳвия»).

Минтақа ва миллий чемпионатлар бўйича

5-турда «Ғарб» минтақаси клублари 27та, «Шарқ» вакиллари эса 36та гол уришди. Эронликлар 3та дуранг ва 1та мағлубият қайд этишди ва энди норасмий жадвалда саудияликлардан 1 очко олдиндалар, холос. 5та тур давомида ютқазмаган клублар: «Лаҳвия», «Ал-Айн» (БАА), «Ал-Ҳилол», «Муангтонг Юнайтед», «Гуанжоу Эвергранд» ва «Кавасаки Фронтале». Бу клублардан охиргиси ҳозирда ўз гуруҳида 3-ўринни банд этиб турибди.

Захира ўриндиғи вакиллари голлари

5-турдан сўнг жами голлардан 9,02 фоизи (244тадан 22таси) айнан захира футболчилари ҳисобига тўғри келмоқда.

5та

«Урава Редс»: Рафаэль да Сильва - 4та, Короги Шинзо.

3та

«Сувон Самсунг»: Жонатан да Сильва - 3та

2та

«Аделаида Юнайтед»: Эли Бабалж, Марк Очиенг

«Ал-Ваҳда»: Исмоил Матар, Халил Иброҳим

1та

«Ал-Ҳилол» - Муҳаммад ал Шлхуб

«Бунёдкор» - Шаҳзод Нурматов

«Зоб-Оҳан» - Муртазо Табризи

«Лаҳвия» - Юсуф Мсакни

«Ал-Фотиҳ» - Али Аҳмад Зақан

«Истиқлол» Ҳ. - Салмон Баҳрони

«Ульсан Хюндай» - Ли Жонг Хо

«Жежу Юнайтед» - Фредерик Менди

«Кашима Антлерс» - Риота Нагаки

«Сеул» - Деян Дамьянович

Фикрат тайёрлади


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz