Қайднома

Қидирув

«Барселона»: ёзги трансферлар учун режалар маълум

«Барселона»: ёзги трансферлар учун режалар маълум

  01.05.2017 23:13
  0
  1483
«Барселона»: ёзги трансферлар учун режалар маълум

«Барселона» трансферлар мавсумида катта режаларни амалга оширмоқчи. AS нашрининг ёзишича, клуб янги футболчилар сотиб олиниши учун 100 миллион евро ажратади.

Каталонияликлар жамоаси икки қанот ҳимоячиси ва Андрес Иньеста ўрнига бир ярим ҳимоячи сотиб олишни режалаштирган.  Жамоанинг мудофаа чизиғи учун Эктор Беллерин («Арсенал») ва Тео Эрнандес («Атлетико») олиб келиниши кутилмоқда.

«Барса» ярим ҳимоясига эса «Ливерпуль»дан Филиппе Коутиньо ёки «ПСЖ»дан Марко Верратти харид қилиниши мумкин. Клуб шунингдек, молиявий fair play талаби туфайли бир қанча футболчилар билан хайрлашишига тўғри келади.

Жамоани Арда Туран, Жереми Матьё ва Андре Гомиш тарк этиши кутилмоқда. «Барселона» айни вақтда Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда (81), аммо «Реал»да (81) битта захира ўйини мавжуд.


Манба: www.fcbarcelona.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz