Қайднома

Қидирув

Бахтиёр Намозов пляж футболи бўйича ЖЧ учрашувини бошқарди

Бахтиёр Намозов пляж футболи бўйича ЖЧ учрашувини бошқарди

  01.05.2017 22:16
  0
  449
Бахтиёр Намозов пляж футболи бўйича ЖЧ учрашувини бошқарди

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Бахтиёр Намозов Багам оролларида давом этаётган пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати ўйинларидан бирини бошқарди.

Бахтиёр Намозов Польша ва Бразилия ўртасидаги ўйинда бош ҳакам вазифасини бажарди. Унга гуамлик Мигель Лопес ҳамда Соломон ороллари вакили Уго Падо ёрдам берди. Вақт назоратчиси бўлиб Иброҳим ал-Мансурий ишлади.  Ушбу беллашувда бразилияликлар 7:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Аввалроқ ўзбекистонлик ҳакам ЖЧ доирасидаги Бразилия ва Таити (4:1) ўртасидаги ўйинда вақт назоратчиси бўлиб ишлагани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати 27 апрель куни старт олди ва унда 16 мамлакат терма жамоаси иштирок этмоқда. Мусобақа 7 май кунига қадар давом этади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz