Қайднома

Қидирув

Превью: «Уотфорд» - «Ливерпул»: ўйиндан олдин

Превью: «Уотфорд» - «Ливерпул»: ўйиндан олдин

  01.05.2017 23:23
  0
  447
Превью: «Уотфорд» - «Ливерпул»: ўйиндан олдин

Бугун Англия премьер-лигаси 35-турини “Уотфорд” ва “Ливерпул” ўртасидаги баҳс якунлаб беради.

“Кристал Пэлас”дан 1:2 ҳисобидаги мағлубият “Ливерпул”нинг мавсумни топ-4 да якунлашига шубҳа уйғотди. Лекин дам олиш кунлари “Ливерпул”нинг Манчестердаги рақиблари ҳар иккиси дурранг ўйнади. Жумладан, “Арсенал” ўз майдонида “Тоттенхем”га мағлуб бўлди. Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” ҳам “Олд Траффорд”да “Суонси”ни енга олмади. Ушбу ҳолат Юрген Клопп жамоасининг 3 ўринда қолиши учун замин яратиши мумкин. “Уотфорд”нинг эса ошиғи олчи, улар премьер-лигада қолишни аллақачон аниқлаб олишган.

Бугун “Уотфорд” таркибида Крейг Кеткарт тиззасидаги жароҳати туфайли майдонга туша олмайди. Юнус Қобул, Роберто Перейра ва Мауро Сарате эса ҳали сафга қайтишмаган.

“Ливерпул” машғулотларига Адам Лаллана ва Даниел Старриж келиб қўшилишганини алоҳида таъкидлаш ўтиш жоиз.

Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади. Яъни 40 дақиқадан сўнг.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz