Қайднома

Қидирув

Эрон термаси Ўзбекистонга қарши ўйинда байкот эълон қилиб, ютқазиб бериши мумкин

Эрон термаси Ўзбекистонга қарши ўйинда байкот эълон қилиб, ютқазиб бериши мумкин

  02.05.2017 13:00
  1
  1191
Эрон термаси Ўзбекистонга қарши ўйинда байкот эълон қилиб, ютқазиб бериши мумкин

Хабарингиз бор, шу йилнинг 12 июнь кунида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши Теҳрон шаҳрида ЖЧ-2018 саралаш ўйинини ўтказади.

Бу баҳснинг қадрини ҳаммамиз яхши биламиз. Агар Ўзбекистон ютқазиб қўйса, биринчи иккита ўринга аниқ даъвогарлик қила олмаймиз ва уёғи математикага айланади. 

Агар дуранг бўлса, унда ҳам имкониятларимиз тушиб кетади. Тақдиримиз нариги ўйинларга боғлиқ бўлади. 

Демак, бизга фақат ғалаба керак бўлади. Аммо, бунинг уддасидан чиқа оламизми? Аниқроғи, Самвел Бабаян футболчиларни кераклича тайёрлай оладими? Бу саволларга кейинроқ жавоб берамиз. 

Бугун эътиборингизга бир маълумотни ҳавола этмоқчимиз. У ўтган ҳафта форс матбуотида янгради. Аниқроғи, Эрон терма жамоаси футболчилари мамлакат футбол федерациясининг хатти-ҳаракатларини норози бўлмоқда. Янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, Эрон футбол раҳбарлари футболчиларга ваъда қилинган мукофот пулларини беришни кечиктиряпти. 

Шу муносабат билан футболчилар Ўзбекистон қарши ўйинда атайин мағлубиятга учраш вариантни ҳам кўриб чиқишаётган экан. Тўғрироғи, ЖЧ-2018 чиптасининг тақдирини кейинги ўйинларга қолдиришмоқчи. Шу йўл орқали мукофот пулларини олишмоқчи.

Ҳар ҳолда шунга яқин хабарлар мамлакат ОАВларида тарқалди. 

Албатта, бу маълумотларга биз ишониб қолишимиз керак эмас. Бу атайин чиқарилган нарса бўлиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.

Ўзбекистон термаси нима қилиб бўлса ҳам етарлича ўйин амалиётига эга бўлиши керак. Акс ҳолда "Озоди" стадионида ҳаммаси бошқача бўлиб кетиши мумкин. 

Умид қиламиз, Самвел Бабаян ва футболчиларимиз керакли натижани қўлга киритишади.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


бизга факат омад керак.футболимизни дикторлар ва футболчилардан бошка купчилик зерикарли эканлигини билади,шу учун худо дейлик,россия борсак аргентинга тукнашиб мессини уйинчиларимиз бир куриб музкаймок еб келарди.эрон боришга арзийди,осиёни обруйини саклайди.футболимизга ИСЛОХОТ керак,футболчи керак термага,буларни купини бошка спорт га жунатиш к.катта узр.
02.05.2017 20:28

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz