Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон U-18 термаси Грузия ёшларига мағлуб бўлди

Ўзбекистон U-18 термаси Грузия ёшларига мағлуб бўлди

  02.05.2017 23:09
  0
  533
Ўзбекистон U-18 термаси Грузия ёшларига мағлуб бўлди

Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Грузия ёшларига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказиш учун кеча, 1 май куни Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрига етиб келди.

Бугун, 2 май куни Мочинов шогирдлари Грузия ёшлар термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўзбекистон ёшлар термасидан голларга Худоёрхон Саъдуллаев ва Георгий Аҳмедов муаллифлик қилди. Жамоалар ўртасидаги навбатдаги ўртоқлик учрашуви 4 май куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўртоқлик ўйинлари Ўзбекистон U-18 терма жамоаси учун 2018 йили бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари ўтказилади.

Ўртоқлик учрашуви
Тбисили, Грузия
2 май, сешанба

Грузия U-18 – Ўзбекистон U-18 – 4:2

Голлар: Акаки Кимеридзе (4, 45), Бека Кавтарадзе (15), Михаил Эргемлидзе (54) – Худоёрхон Саъдуллаев (45), Георгий Аҳмедов  (69)

Огоҳлантиришлар: Михаил Эргемлидзе (54), Жаба Касрелишвили (59),  Тамаз Бабунадзе (90) – Абдулазиз Ёқубов (3), Иброҳим Йўлдошев (33)  

Четлатишлар: Михаил Эргемлидзе (87), Тамаз Бабунадзе (90) – Иброҳим Йўлдошев (39)


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz