Қайднома

Қидирув

«Реал» «Сантьяго Бернабеу»да «Атлетико»ни янчиб ташлади

«Реал» «Сантьяго Бернабеу»да «Атлетико»ни янчиб ташлади

  03.05.2017 01:47
  0
  738
«Реал» «Сантьяго Бернабеу»да «Атлетико»ни янчиб ташлади

Европа Чемпионлар лигаси ярим финал илк баҳсидан ўрин олган «Реал»– «Атлетико» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Сантьяго Бернабеу»да кечган Мадрид дербисида 3:0 ҳисоби қайд этилиб, мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.

“Атлетико” ўйинни ҳужумкор руҳда бошлади, аммо ўйининг 10-дақиқасида тезкор гол ўтказиб юборди. Ўнг қанотдан жарима майдончасига тўп узатилди ва матрасчилар тўпни қайтаришди, қайтган тўпни Каземиро узатди. Савичдан устун келган Роналдо бош билан Ян Облакни қўриқлаётган дарвоза ўткир бурчагини нишонга олди.

Голдан руҳланган Зидан шогирдлари яна хавфли ҳужумлар уюштиришди, аммо бу вазиятларда “Атлетико” посбони ишончли ўйнади. Ҳужумга берилиб кетган “Реал”ни 20-дақиқада Кейлор Навас билан бирга бир чиқиб кетган Гамейро жазолаши мумкин эди, лекин у вазиятдан унумли фойдалана олмади.

1 бўлим икки жамоанинг позицион ҳужумлари билан якунига етди, ва “Реал” вазиятни ўз қўлида ушлаб турди. 2 бўлим бошида “Реал” сафида мажбурий ўзгариш бўлди, жароҳат туфайли Карвахаль майдонни тарк этди унинг ўрнига Начо майдонга тушди.

Баҳс томонларнинг галма-гал ҳужумлари билан давом этди ва Роналдо ўйиннинг иккинчи қисмида дублини расмийлаштирди.

“Атлетико”нинг ўйини шу тариқа қовушмай кетди, Гризманнда эса умуман имконият туғилмади. Учрашувнинг 87-дақиқасида 3-гол киритилди. Бу вазиятда Лукас Васкес Роналдуни тўп билан таъминлаб, португалияк футболчининг хет-трик амалга оширишига ёрдам берди.

Шу тариқа, "қироллик" клуби“ Атлетико”ни жавоб учрашуви олдидан қийин аҳволга солиб қўйишди.

ЕЧЛ. Ярим финал, илк учрашув

Реал Мадрид Испания – Атлетико Испания 3:0 

Голлар: 1:0 – 10 Роналду, 2:0 – 73 Роналду, 3:0 – 86 Роналду.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль (Начо, 46), Рамос, Модрич, Каземиро, Иско (Асенсио, 68), Кроос, Бензема (Васкес, 78), Роналду.

Атлетико – Облак, Годин, Филипе Луис, Савич, Люка Эрнандес, Сауль (Гайтан, 58), Габи, Коке, Феррейра Карраско (Корреа, 68), Гризманн, Гамейро (Торрес, 57).

Огоҳлантиришлар: Коке (26), Иско (48), Сауль (53), Савич (83).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz