Қайднома

Қидирув

Превью: «Насаф» – «Нефтчи»

Превью: «Насаф» – «Нефтчи»

  03.05.2017 12:03
  0
  407
Превью: «Насаф» – «Нефтчи»

“Насаф” жамоаси навбатдаги 9-тур учрашувини Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказади. Жамоалар олий лигадаги  ўзаро 41-учрашувда майдонга тушишади. Учрашув 6 май шанба куни “Ғузор” марказий стадионида соат 18:00да бошланади.

ЎзПФЛ, 9-тур
“Насаф” (Қарши) – “Нефтчи” (Фарғона)
06.05.2017. “Ғузор” марказий стадиони. 18:00
Бош ҳакам: Виктор Серазетдинов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Фарух Ярмухамедов, Баходир Бахромов (иккаласи ҳам Тошкентдан)
Захира ҳаками: Аскер Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Артём  Арутюнов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Шерзод Ражабов

Виктор Серазетдинов ўтган йили жамоамиз иштирокидаги битта учрашувни  бошқарган. Бунда жамоамиз “Машъал” билан ўз майдонида баҳс юритган ва 2:0 ҳисобида ғалабага эришган.

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихидан

Мазкур жамоалар ҳозиргача миллий чемпионатимизда 40 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган учрашувларда жамоамиз 16 марта ғалаба қозонган. 15 учрашувда “Нефтчи” жамоасининг қўли баланд келган. Қолган 9 учрашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбатида кичик устунлик жамоамиз томонида - 53:49.

Ушбу жамоалар илк марта 1997 йили Қаршида ўзаро баҳс олиб боришган. Эсингизда бўлса, “Насаф” жамоаси ўз тарихидаги илк олий лига учрашувини ўз майдонида айнан “Нефтчи” жамоасига қарши учрашув билан бошлаган эди.

Қаршидаги учрашувлар ҳақида

Жамоалар Қаршида ўзаро 20 учрашувда майдонга тушишган. Бўлиб ўтган 13 учрашувда “Насаф”нинг қўли балан келган, 6 учрашувда фарғоналиклар ғалабага эришган. Қолган биргина учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршида ўтказилган учрашувларда дарвозаларга жами 55та гол киритилган. Тўплар нисбати 36:19ни ташқил этмоқда. Устунлик жамоамиз томонида.

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўтган йили бўлиб ўтган учрашув жуда асабий тарзда кечган эди. Биринчи бўлимда дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолган бўлиб, иккинчи бўлимда мухлислар тўртта голга гувоҳ бўлишган. Дастлаб Игорь Голбан жамоамизни ҳисобда олдинга олиб ўтган бўлса, орадан 7 дақиқа ўтиб Шерзод Ҳакимов ҳисобни тенглаштирган. Учрашувнинг 74 ва 84-дақиқаларида Драган Черан “Нефтчи” дарвозасини икки марта ишғол қилиб, жамоамиз ғалабасига катта ҳисса қўшган. Бу учрашувда  “Насаф” 3:1 ҳисобида ғалабага эришган эди.

“Насаф” жамоаси ўз мухлислари олдида илк марта “Нефтчи” жамоаси устидан 2000 йили тарихий ғалабага эришган. Бу учрашув 4:2 ҳисобида якунланган. Учрашувдаги жамоамиз голларига Рустам Абдуллаев (26), Баҳром Ҳайдаров (28), Зафар Холмуродов (56), Мурод Исмоилов (86)лар муаллифлик қилишган. “Нефтчи” жамоасининг икки голини Акмал Холматов ва Асад Дўрмоновлар киритишган.

“Нефтчи” жамоаси сўнгги бор 2012 йили Қаршида ғалабага эришган. Жамоалар Қаршидаги ягона ва  сўнгги 1:1 дуранг натижани, 2001 йили қайд этишган.

Рўзиқул Бердиев қўл остидаги “Насаф” фарғоналиклар билан бўлган учрашувларда мағлубиятсиз серияларини давом эттириб келишмоқда. Р.Бердиев шу пайтгача жамоамизни миллий чемпионат учрашувларида  “Нефтчи”га қарши саккиз марта майдонга олиб тушган, шу учрашувларнинг олтитасида жамоамизнинг қўли баланд келган ва икки учрашув дуранг натижа билан якунланган.

Бўлажак “Насаф” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашув бу сафар ҳам муросасиз ва курашларга бой тарзда кечишини шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

Мазкур жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолатига эътибор қаратсак, жамоамиз ўтган 7 учрашувда 13 очко жамғариб, 6-поғонани банд этиб турибди. “Нефтчи” жамоаси эса  6 очко билан 14-поғонада бормоқда.

“Насаф” ўтган учрашувда рақибига нисбатан кучли ўйин намойиш этиб, дуранг натижа қайд этди. “Нефтчи” жамоаси ўтган турда “Олмалиқ” жамоасини қабул қилди ва улар ҳам 1:1 ҳисобида дуранг натижага эришган.

“Насаф” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашув Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида бўлиб ўтишини яна бир марта эслатиб ўтамиз. Учрашув соат соат 18:00да бошланади.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув эса 5 май жума куни Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида соат 17:30да бошланади.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz