Қайднома

Қидирув

Ҳақиқий футбол мухлислари учун ажойиб ҳушхабар

Ҳақиқий футбол мухлислари учун ажойиб ҳушхабар

  03.05.2017 18:56
  0
  1536
Ҳақиқий футбол мухлислари учун ажойиб ҳушхабар

1 май кунидан бошлаб FUTBOL TV телеканалини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳам томоша қилиш имкони пайдо бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Ўтган икки кун давомида FUTBOL TV телеканали сигнал қамровини кенгайтириш борасида зарур техник чора-тадбирлар давом эттирилди.

Бугундан бошлаб FUTBOL TV телеканали Сирдарё, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ишга тушди.

Эндиликда Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида FUTBOL TV телеканалини томоша қилиш имконияти мавжуд.

FUTBOL TV телеканали орқали жаҳон ва Европанинг энг қизиқарли футбол учрашувлари, шунингдек, футболга оид турли кўрсатувлар мухлислар эътиборига ҳавола этиб борилади.

FUTBOL TV телеканалида сюрпризлар мавсуми давом этади! Кузатишда давом этинг!


Манба: www.uzreport.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz