Қайднома

Қидирув

Хитой терма жамоаси Филиппин билан ўйнайди

Хитой терма жамоаси Филиппин билан ўйнайди

  04.05.2017 10:42
  0
  509
Хитой терма жамоаси Филиппин билан ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳидаги рақиби – Хитой термаси Сурияга қарши 8-тур ўйини олдидан Филиппин терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Ушбу ўйин 7 июнь куни Гуанжоу шаҳрида бўлиб ўтади. Хитойликлар 6 кундан кейин, яъни, 13 июнь санасида сафарда Сурия билан куч синашади.

Олдинроқ Ўзбекистон термасининг гуруҳдаги бошқа рақиби – Эрон терма жамоаси 4 июнь куни Черногория билан ўртоқлик беллашувида майдонга тушиши ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 саралаши “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Жанубий Корея 13 очко билан иккинчи, Ўзбекистон 12 очко билан ҳозирча 3-поғонада бормоқда. 4–6 ўринларни мос равишда Сурия (8 очко), Хитой (5 очко) ва Қатар (4 очко) термалари эгаллаган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz