Қайднома

Қидирув

Бугун Наманганда катта футбол шоуси!

Бугун Наманганда катта футбол шоуси!

  04.05.2017 12:53
  0
  599
Бугун Наманганда катта футбол шоуси!

Бугун Олий лиганинг 9-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Локомотив" баҳси бўлиб ўтади. Таниқли ҳакам Равшан Эрматов бошқарадиган беллашув Намангандаги марказий стадионда 18:00да старт олади.

- Айни пайтда турнир жадвалида "Локомотив" битта кам ўйин ўтказган ҳолда биринчи ўринда бормоқда Жамоа 7 та ўйинда 18 очко жамғарган. "Навбаҳор" эса 8та ўйиндан сўнг 14 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

- "Локомотив" бунгача сафарда учта учрашув ўтказиб, шундан иккитасида ғолиб бўлди ва бир марта мағлубиятга учради. "Темирйўлчилар" сафар ўйинларида "Машъал" ва "Пахтакор"дан устун келишди, бироқ кутилмаганда Ғузорда "Шўртан"га имконият бой берилди. Сафардаги беллашувларда тўплар нисбати 3-3.

- "Навбаҳор" эса ҳозирча ўз майдонида 4та баҳсда майдонга тушиб, шундан учтасида зафар қучган ва бир бор дуранг ўйнаган. Наманганликлар уй учрашувларида "Обод" (2:1), "Машъал" (1:0) ва "Шўртан" (1:0) клубларидан устун келишган ҳамда "Нефтчи" (1:1) билан дуранг ўйнашган. Жамоанинг уй ўйинларидаги тўплар нисбати 5-2.

ФАКТ: Наманганда бўлиб ўтган охирги бешта ўйинда "Локомотив" мағлубиятга учрамаган. Жамоа бир бор дурнаг ўйнаб, тўрт марта ғалаба билан қайтган. Охирги икки йилда "Локомотив" сафарда "Навбаҳор"ни бир хил 3:2 ҳисоби билан мағлубиятга учратган.

- Жамоаларнинг Намангандаги охирги учрашувида меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишган. "Навбаҳор" таркибида Александр Пишур билан Мўйдин Мамазулунов, "Локо" таркибида эса Сардор Мирзаев (2та) ва Санжар Шоаҳмедов гол муаллифи бўлишган.

"Локомотив"нинг Намангандаги охирги бешта ўйини:

07.04.2012

"Навбаҳор" - "Локомотив" - 0:2

Голлар: Дилшод Раҳматуллаев, Мустафо Бинди.

03.04.2013

"Навбаҳор" - "Локомотив" - 1:1

Гол: Акмал Холматов.

15.03.2014

"Навбаҳор" - "Локомотив" - 0:1

Гол: Иван Нагаев.

21.11.2015

"Навбаҳор" - "Локомотив" - 2:3

Голлар: Т. Абдухолиқов (44), Л. Тўраев (90+1), М. Мамазулунов (90+3).

06.03.2016

"Навбаҳор" - "Локомотив" - 2:3

Голлар: С. Мирзаев (50, 56), С. Шоаҳмедов (68).

 Ўтган йил "Локо" "Навбаҳор"га қарши баҳсни мана шу таркиб билан бошлаганди

 

"Навбаҳор" эса шу таркибда майдонга тушганди


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz