Қайднома

Қидирув

Олий лигадаги умумий ҳолат нимадан далолат?

Олий лигадаги умумий ҳолат нимадан далолат?

  04.05.2017 13:59
  0
  2170
Олий лигадаги умумий ҳолат нимадан далолат?

Жорий йилги олий лига баҳслари анча ўзгача ўтмоқда. Қайси маънодаки, чемпионлик учун курашиши кутилган етакчи жамоалар ҳолатини сира тушуниб бўлмаяпти. Улар нимани мақсад қилишган?

Дейлик, «Бунёдкор» худди аввалги мавсумдаги каби халқаро майдонда фақат очко улашмоқда, ички биринчиликда ҳам ишлари юришмаяпти. Тўғри, мавсум энди бошланди, хулоса чиқаришга ҳали эртадир. Аммо бошқа етакчи клубларимиз ҳам характер кўрсатолмаяпти.

«Пахтакор»ни олайлик, клуб неча йилдирки, ёшларга таянган ҳолда, кучайишга интилмоқда.  Аммо ушбу сиёсат самараси кўринмаяпти.

Шунингдек, «Олмалиқ» ва Юрий Саркисян кетгани бўйича ўзини ўнглолмаётган «Нефтчи» клублари ҳам мухлислар ишончини оқламаяпти. Хайриятки, «Навбаҳор», «Динамо» ва «Қўқон-1912» каби жамоаларда олдинга силжиш бор. Эҳтимол, ҳозирги умумий манзара ўткинчидир, аммо факт шуки, бу миллий жамоамиз ўйинларига катта таъсир қилиши мумкин.

Бир эсланг, «Бунёдкор» ва «Пахтакор» ўртасидаги рақобат энг юқорига чиққан вақт миллий жамоамиз ҳам анча кучайганди. Хусусан, «қалдирғочлар» таркибидаги бразилиялик легионерлар ўйини маҳаллий футболчиларга ижобий таъсир қилганди. 2011 йили «Насаф»нинг ОФК кубогини қўлга киритишида ҳам айнан рақобат муҳим аҳамият касб этгани тайин.

Терма жамоамизнинг ЖЧ-2014 саралашида ёрқин футбол кўрсатгани ва йўлланмани олишга яқин келганини ўша вақтдаги ҳолат билан боғлаш мумкин. Демоқчиманки, жиддий ўзгаришларга қўл уриш вақти келди.

Терма жамоамиз кучайишини хоҳласак, клубларимиз Осиё майдонларида ўз сўзини баралла айтиши керак. Ишонамизки, олий лигадаги муросасиз баҳслар ҳали олдинда ва кескинлик ортидан миллий жамоамиз ҳам кучайиб, керакли натижаларни қайд этади.

Рустам РУСТАМОВ

rustam_rustamov1988@mail.ru.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz