Қайднома

Қидирув

«Челси» Костани сотиб, 76 миллион фунт ишлаб олади

«Челси» Костани сотиб, 76 миллион фунт ишлаб олади

  05.05.2017 09:53
  0
  803
«Челси» Костани сотиб, 76 миллион фунт ишлаб олади

“Челси” ҳужумчиси Диего Коста хитой клуби билан оғзаки келишувга эришди дея хабар бермоқда The Telegraph нашри ва трансфер қиймати 76 миллион фунт деб белгиланмоқда.

Манбанинг таъкидлашича ўтган ҳафта “Тяньцзинь Цюаньзянь” клуби вакиллари футболчи агенти Жорже Мендеш билан Лондондаги ресторанларнинг бирида учрашишган ва Диегонинг ўзи ҳам иштирок этган.

Учрашувдан сўнг клуб раҳбарлари мавсум сўнгида трансфер амалга ошишига ишонч ҳосил қилишди. Диего Хитой суперлигасининг энг кўп маош оладиган футболчига айланиши мумкин.

Футболчига яқин манбаларнинг айтишича шартнома ҳали имзоланмаган, Диего сўнги дақиқаларга қадар “Интер” ёки ПСЖдан фойдали таклифни кутади. Диего Парижликлар сафида тўп сурмоқчи.

“Челси” Диегодан тушган маблағни Ромелу Лукакуни қайтаришга ёналтириш ниятида. “Эвертон”нинг тўпурари “Челси” учун 100 миллион фунтга тушади.


Манба: www.fapl.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz