Қайднома

Қидирув

«Сельта» - «Манчестер Юнайтед» учрашув анонси

«Сельта» - «Манчестер Юнайтед» учрашув анонси

  04.05.2017 22:06
  0
  619
«Сельта» - «Манчестер Юнайтед» учрашув анонси

Бугун ярим тунда “Манчестер Юнайтед” Испаниянинг Виго шаҳрида Европа Лигасининг илк ярим финал ўйинида “Сельта” меҳмони бўлади.

Қийин тақвим ва даҳшатли жароҳатларга қарамай, “қизил иблислар” апрель ойини ёмон якунлашмади. Жозе Моуриньо жамоаси Европа Лигаси чорак финалида “Андерлехт”ни енгди ва Англия Премьер-лигасининг топ-4 жамоасдан атиги бир очко ортда қолмоқда.

Кўринишидан, “Юнайтед” вакиллари ҳар икки мусобақада рақобатга кириша олади. Моуринью ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида мавсум охиридаги режаларини айтиб ўтди.

Жозе Европа Лигасида ғалаба қозониш учун ҳамма нарсадан воз кечишга розилигини билдирди. Яъни “Юнайтед” тарихида ушбу совринни қўлга киритмаган ва бу ҳолат португалиялик мураббийни янада илҳомлантирмоқда.

Ҳатто Моуринью якшанба кунги “Арсенал”га қарши учрашувда бир неча ўйинчиларига дам бермоқчи эканини таъкидлади ва ҳаракати билан вабанкка бормоқчи. Тез орада таваккал иш берадими йўқми албатта, билиб оламиз.

“Манчестер Юнайтед” ва “Сельта” бундан олдин еврокубокларда тўқнаш келишмаган.

“Манчестер Юнайтед” ҳали Европа Лигаси/УЕФА Кубогларининг ярим финалига чиқмаган. Бу соврин “иблислар” тарихида эга бўлмаган ягона совриндир.

“Сельта” ҳам илк бора Европа Лигаси ярим финалида иштирок этмоқда. Олдин улар 3 маротаба мусобақа 1/4 босқичда мағлуб бўлишган.

“Юнайтед” таркибига Фил Жонс, Крис Смоллинг ва Эрик Байи сафга қайтишган бўлса, Хуан Мата ва Поль Погба майдонда 90 дақиқа тўп сура олмайди.

Люк Шоу, Маркос Рохо ва Златан Иброҳимович учун бу мавсум ўз ниҳоясиги етди. Маруан Феллайни ички чемпионатда дисквалификацияга эга, Европа Лигасида майдонга туша олади.

Европа Лигаси 1/2финал биринчи учрашув.

“Сельта” (Испания) – “Манчестер Юнайтед” (Англия)

Виго. “Баладиос” стадиони. 00:05 (Тошкент вақти билан).


Манба: www.fapl.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz