Қайднома

Қидирув

Элдор Суюнов: Имконият бор экан, охиригача курашамиз

Элдор Суюнов: Имконият бор экан, охиригача курашамиз

  05.05.2017 03:42
  0
  1460
Элдор Суюнов: Имконият бор экан, охиригача курашамиз

Мамлакатимиздан турли даврларда маҳоратли дарвозабонлар етишиб чиқишган. Павел Бугало, Олег Беляков, Анвар Жаб-боров, Игнатий Нестеров... Ушбу рўйхатга «Насаф» кипери Элдор Суюновни ҳам бемалол киритиш мумкин. Миллий термамиз аъзоси ҳисобланган посбон бугунги кунда қаршиликларнинг етакчи вакилига айланиб улгурган. Биз навбатдаги тур ўйинларидан сўнг Суюновни суҳбатга тортиб, турли мавзудаги саволларимизга жавоб олдик.

- Чемпионатимизда кутилмаган натижалар етарлича қайд этилди. Бу ҳолат шахсан сиз учун «сюрприз» бўляптими?

- Албатта, барча қатори мен учун ҳам аксарият ўйинларда қайд этилаётган натижалар кутилмаган бўляпти.

- Қайси жамоаларни алоҳида таъкидлаган бўлардингиз?

- Ҳеч бир клубни алоҳида кўрсатмайман. Шахсий фикримча, барчаси тахминан 10-турдан сўнг ўз жойига тушади.

- «Пахтакор»нинг ўйини ҳамда қайд этаётган натижалари ҳақида нима дея оласиз?

- Мен «Насаф» футболчисиман. Шу сабабли, бошқа жамоа тўғрисида гапиришдан ўзимни тияман.

- «Пахтакор»га чемпионат бошланиши олдидан «Насаф» учун асосий рақиблардан бири сифатида қаралганди. Шуни назарда тутиб сўраган эдим.

- Тўғрику-я, лекин биз ҳозир ўз ўйинимизга эътибор қаратишимиз лозим.

- Жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлдингизми?

- Шукрки, ҳаммаси ортда қолди, ўзимни анча тетик ҳис қиляпман.

- Элдор, Қаршидаги «Марказий» стадионда катта ҳажмдаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб бориляпти. Сизларга уй ўйинларини Ғузорда ўтказиш қийинчилик ёки ноқулайликни юзага келтирмаяптими?

- Биз футболчиларга бунинг унчалик ҳам аҳамияти йўқ. Ҳеч қандай қийинчилик ёки ноқулайликни юзага келтирмаяпти. Лекин мухлисларимизга анча қийин бўлмоқда. Қарши шаҳридан бир неча километр йўл юриб, Ғу-зорга бориш осон эмас.

- Миллий терма жамоамиз ЖЧ-2018 финал босқичига чиқиш учун курашни давом эттиряпти. Гуруҳда 3та мураккаб ўйин қолди. Вазиятга реал қараб, ҳозирги ҳолатимизга қандай баҳо берасиз?

- Имконият бор экан, ундан максимал даражада фойдаланиб қолиш шарт. Энг муҳими, ҳаммаси ўз қўлимизда. Демак, охиригача курашамиз.

- Сурия термасидан қабул қилинган мағлубиятни ҳали эсдан чиқармагандирсиз?

- Дарҳақиқат, ютқазиш жуда алам қилди. Ҳеч бўлмаса, дуранг натижа сақланиб қолинганида ҳам ҳозир Жанубий Корея жамоаси билан очкомиз бир хил бўларди.

- Навбатдаги ўйиндаги рақибимиз - Эрон термасини ниманинг эвазига мағлуб этиш мумкин?

- Буни билмадим. Ҳозирча эронликлар саралашнинг ушбу босқичида ҳеч бир жамоага ютқазишмади. Ҳаттоки, ўз дарвозаларидан ҳали гол ҳам ўтказиб юборишмади. Балки, бу анъанага бизнинг футболчилар чек қўйишар?! Бош мураббий ўз ёрдамчилари билан учрашувга тўғри тактика танлай олади, деган умиддаман. Теҳрондаги ўйин гуруҳдаги кўп саволларга жавоб беради.

- Элдор, келинг, энди футболдаги илк қадамларингизни эслаймиз. Нима учун айнан миллионлар ўйинини танлагансиз?

- Оиламизда барча миллионлар ўйинига мухлис. Айниқса, дадам футболни жуда яхши кўрадилар. Менга спортнинг бу турига қизиқиш айнан отамдан ўтган. Оиламизда муҳокама қилинадиган асосий мавзу футбол билан боғлиқ эди.

- Нимага айнан дарвозабонлик?

- Бу ҳам қизиқиш.

- Қайси киперларга ҳавас қилгансиз?

- Бир пайтлари «Насаф» жамоасида тўп сурган Алишер Тўйчиевнинг ўйини ёқарди. Шу дарвозабонга ўхшашни хоҳлаганман.

- Илк сабоқларни кимдан олгансиз?

- Станислав Григорьевич Ильенко биринчи мураббийим бўлган. Миллионлар ўйинининг илк сир-асрорларини Қарши шаҳрида ўрганганман.

- Дарвозабонликни танлаганингиздан афсусланган пайтларингиз бўлганми?

- Йўқ. Асло ачинмаганман.

- Хориж дарвозабонларидан кимларнинг ўйинини кузатиб борасиз?

- Мануэль Нойер, Ян Облак, Уго Льорис, Жанлуижи Буффон каби ҳамкасбларимнинг ўйинларига бефарқ эмасман. Улардан кўп нарсани ўрганиш мумкин.

- Айрим дарвозабонлар майдонга тушишлари олдидан ирим қилишади. Сизда ҳам шундай одат борми?

- Мен иримларга ишонмайман.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz