Қайднома

Қидирув

Европадаги тўп сураётган осиёлик тўпурарлар...

Европадаги тўп сураётган осиёлик тўпурарлар...

  05.05.2017 06:14
  0
  837
Европадаги тўп сураётган осиёлик тўпурарлар...

Италия «А» серияси 31-турида Шимолий кореялик футболчи Хан Кван Соннинг гол ургани бутун Европа бўйлаб яхшигина акс-садо берди. Шундан келиб чиқиб, Осиё қитъаси вакилларининг айни пайт Европа даражасидаги топ-лигаларда гол уриш масаласини қандай уддалаётганларига бир назар ташлашни лозим топдик.

Хан Кван Сон. «Кальяри» ҳужумчиси Хан Кван Сон 9 апрель куни «А» серияси 31-туридан ўрин олган «Торино»га қарши ўйин (2:3)да гол урди. Натижада 18 ёшли футболчи Италия чемпионатида ўз номига гол ёзиб қўйган КХДРнинг илк вакилига айланди. Кван март ойида «Кальяри» билан шартнома тузиб, клуб тарихидаги осиёлик биринчи футболчи бўлганди. Маълумот. Хан Кван Сон 1998 йилнинг 21 июлида таваллуд топган. 2015 йили «Кальяри» клуби академиясига кирган. Жорий йил 2 апрель куни «Палермо»га қарши кечган баҳс (3:1)да «А» сериясидаги дебютини нишонлади. Факт. Хан Кван Сон Италия чемпионати жорий мавсумида гол муаллифига айланган энг ёш футболчи бўлди. У ўйин вақти 18 ёшу 9 кунлик эди. Бир пайтлар. 2001 йилнинг 22 апрелида «Перуджа» вакили Ан Жун Хван «Аталанта» дарвозасини иш-ғол этиб, «А» сериясида гол урган биринчи корейс футболчиси номини олганди. Ўз ўрнида. Айни пайт «А» сериясида қуйидаги осиёлик футболчилар тўп суришяпти: Ироқ - Али Аднан («Удинезе»); Япония - Кейсуке Хонда («Милан»), Юто Нагатомо («Интер»); КХДР - Хан Кван Сон («Кальяри»). 2004-2005 йиллар мавсумида «Реджина» сафида ҳамюртимиз Илёс Зейтуллаев ўйнаганини ҳам эслатиш ўринли.

Ризо Гужаннажод. «Херенвен»нинг эронлик ҳужумчиси жорий йил 22 январь куни ПСВга қарши баҳс-(3:4)да «хет-трик» қайд этди. Ризо шу билан Европада «хет-трик»ка эришган эронлик биринчи футболчига айланди. Бундан ташқари, ўтган асрнинг 70-йилларидан сўнг топ-лигалар футболчилари орасида ҳеч кимга Эйндховен клуби дарвозасига битта ўйинда 3та гол йўллаш насиб этмаётганди. Маълумот. Ризо Гужаннажод 1987 йилнинг 20 сентябрь куни Машҳад шаҳрида туғилган. У 8 ёшга тўлгач, оиласи Нидерландияга кўчиб борган. Форс йигити «Камбюр» ва «Херенвен» клубларида тарбияланган. Айни пайт Голландия эредивизиони тўпурари бўлишга даъвогар бўлиб турибди. У 32та турда 18та гол урди ва 2-ўринда. Етакчи - «Фейеноорд» вакили Николас Йоргенсен ҳисобида эса 21та гол бор (33-турдан олдинги натижа). Ўз ўрнида. Айни пайт Голландия эредивизионида ОФК аъзолари вакиллари анча кўп: Австралия - Жэйсон Дэвидсон («Хераклес»), Даниэль да Сильва («Рода»), Кеннет Дугалл («Спарта»), Крейг Гудвин («Спарта»), Брэд Жонс (НЕК), Стефан Маук (НЕК); Эрон - Ризо Гужаннажод («Херенвен»), Алиризо Жаҳонбахш («Херенвен»); Япония - Мике Хавенар («Адо Ден Хааг»), Юки Кобаяши («Херенвен»), Косуке Ота («Витесс»); Хитой - Жан Юнинг («Витесс»).

Юю Осако. Бундеслига тўпурарлари пойгасига назар солсак, жадвалнинг ўртароғида япон футболчиси номини кўрамиз. Тўғри, «Кёльн»нинг мавсум стартидаги ўйинларида яхшигина порлаган Юю Осако кейинчалик Антони Модест соясида қолиб кетди. 18 май куни 27 ёшга тўладиган япон йигити 28 январда «Дармштадт»га қарши кечган сафар баҳси (6:1)да «дубль» қайд этганди. У шунингдек, Швейцариянинг «Янг Бойз» клуби сафида ўйнаган вақти еврокубокларда 6та гол урган. Ўз ўрнида. Айни пайт бундеслигада япониялик  7 нафар футболчи тўп суряпти. Ж.Кореядан эса 3 нафар футболчи бор. Осиёлик легионерлар асосан таянч ярим ҳимояси ва қанот ҳимояси позицияларида ҳаракатланишади. Хуллас, ҳозирда бундеслигада осиёлик кучли ҳужумчи йўқ.

Сон Хюн Мин. Жорий мавсум «Тоттенхэм»да ўз сўзини айтаётган кореялик ҳужумкор футболчи АПЛда жами 16та гол урди (охирги турдан олдинги натижа). «МЮ» сафида бутун Европага донг таратган Парк Жи Сун ҳисобида эса 19та гол бор. Факт. Сон Хюн Мин ўтган йилнинг сентябрь ойи якунларига кўра, АПЛнинг энг яхши футболчиси мақомини олди. Умуман, бунгача осиёлик бирор футболчи Англия олий дивизионида ой лауреати бўлган эмасди. Айтганча, Сон Хюн жорий мавсум 12та гол уришга улгурди. Ўз ўрнида. АПЛда гол урган кореялик футболчилар сафи анча кенг. Парк Жи Сун («МЮ») - 19та, Сон Хюн Мин («МЮ») - 16та, Ки Сун Йонг («Суонси») - 13та, Ли Чун Йонг («Кристал Пэлас») - 8та, Сеол Ки Хён - 5та, Жи Донг Вон - 2та, Ким Бо Кюнг - 1та гол. Айтганча. Англия ПЛ тарихида жами 106та мамлакат футболчиларига гол қувончини туйиш насиб этган. Арманистон терма жамоаси аъзоси Генрих Мхитарян («МЮ») ўз мамлакатини ушбу рўйхатга қўшган сўнгги футболчидир.

Майя Йошида. 2012 йилнинг 30 август куни 3 млн. фунт стерлинг эвазига «Саутгемптон» сафига қўшилган япон футболчиси бирданига 3 йиллик шартнома остига имзо чекканди. Илк мавсумда гол урмаган Йошида шундан буён (мавсум-2013|2014) ҳар чемпионатда рақиб дарвозасини 1 мартадан ишғол қиляпти. Ваҳоланки, у ҳимоячи саналади. Майя хусусан, 5 апрель куни «Кристал Пэлас»га қарши баҳс (3:1)да жорий мавсумдаги «режа»сини бажарди. Факт. Япониялик футболчилар орасида АПЛда энг кўп гол урган футболчи «Лестер» ҳужумчиси Шинжи Оказакидир (7та гол).

Биласизми? Япониялик футболчилар орасида еврокубокларда энг кўп гол урган футболчи Шинжи Кагавадир. У жами 44та ўйинда 11та голга муаллифлик қилган. Ацуто Учида («Шальке») эса ЧЛда кўп майдонга тушиш бўйича яққол пешқадам - 31та ўйин.

Фаррух тайёрлади


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

«Реал»ни афсуслантирган келишувлар

Роналдунинг тақдири ҳалми?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 38 93
2 Тоттенхэм 37 83
3 Ливерпуль 38 76
4 Манчестер Сити 37 75
5 Арсенал 37 72
6 МЮ 37 68
7 Эвертон 38 61
8 Борнмут 38 46
9 Вест Бромвич 37 45
10 Саутгемптон 37 45
11 Вест Хэм 38 45
12 Лестер 37 44
13 Сток Сити 38 44
14 Кристал Пэлас 38 41
15 Суонси 38 41
16 Бёрнли 38 40
17 Уотфорд 38 40
18 Халл Сити 38 34
19 Мидлсбро 38 28
20 Сандерленд 37 24
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

«Манчестер Юнайтед» сафарда «Тоттенхэм»га имкониятни бой берди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
uzbektop.ru ByTOP.info WAPLOG.TOP
aiwe.ru  - Рейтинг мобильных сайтов Rutop.info - Бесплатный рейтинг сайтов. Рейтинг лучших WAP сайтов imtop.su daxshat.top Uzbekona.TopWmSTAT.RuStatok.nettop.realuz.ru