Қайднома

Қидирув

Олий лига: «Навбаҳор» «Локомотив»дан очко тортиб олди

Олий лига: «Навбаҳор» «Локомотив»дан очко тортиб олди

  04.05.2017 21:05
  0
  696
Олий лига: «Навбаҳор» «Локомотив»дан очко тортиб олди

Бугун Олий лиганинг 9- тур ўйинлари доирасида "Навбаҳор" ўз майдонида Тошкентнинг "Локомотив" жамоасини қабул қилди.  Муросасиз курашларга бой руҳда ўтган қарама-қаршиликда ғолиб аниқланманди.
Биринчи бўлимда мухлсилар учта голга гувох бўлишди. Дастлаб 16- дақиқада бурчак тўпидан сўнг Дилшод Жабборов рақиб жарима майдонидаги пала-партишликдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.

Аммо, орадан етти дақиқа ўтгач Сардор Мирзаев ўнг қанотдан оширилган тўпни боши билан Аманов қўриқлаган дарвозага жойлашга муваффақ бўлди. Тайм охирларига келиб, меҳмонлар ҳисобда олдинга ўтиб олишди. "Темирйўлчилар" тўпурари Марат Бикмаев жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Танаффусна жамоалар 1:2 ҳисобида йўл олишди.

Иккинчи бўлим бошида "лочинлар" тезкор гол уришди. Азиз Турғунбоев рақибдан тўпни олиб қўйгач Икромов билан деярли бирга-бир вазиятга чиқди ва ҳисобни тенглади. Шундан сўнг учрашув охиригача ҳар икки жамоа эхтиёткорлик билан ҳаракат қилишгани боис дарвозалар олдида голга тортадиган холатлар кўп кузатилмади. Шу тариқа "Навбаҳор" жорий йилги Ўзбекистон чемпионатида ўз уйида бешинчи бор учрашув ўтказиб, 3 ғалаба ва 2 дуранг қайд этган холда мағлубиятсиз серияни давом эттирди.

“Навбаҳор” – “Локомотив” - 2:2 (1:2). 4 май. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 16685 томошабин. 
Ҳакамлар: Р. Эрматов - 9,0, А. Расулов - 9,0, Ж. Саидов - 9,0, Б. Юльчараев - 9.
Назоратчи – И. Шарипов.
ПФЛ вакили – Б. Ҳайдаров.
“Навбаҳор”: 30. Асилбек Аманов, 2. Алишер Саматов (10. Мансур Саидов, 69), 3. Ҳасанбой Эргашев (4. Аббос Отахонов, 46), 5. Ғиёсжон Комилов, 7. Ойбек Қиличев, 9. Дилшод Жабборов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 77. Азизбек Турғунбоев (20. Алишер Мирзаев, 89), 84. Неманья Йованович.
"Локомотив": 12. Маъмур Икромов, 9. Икром Алибоев (5. Кахи Махарадзе, 71), 10. Марат Бикмаев (77. Диёр Туропов, 67), 15. Сардор Мирзаев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Мурод Бобожонов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 29. Қувондик Рўзиев (8. Саламат Қутибоев, 87), 33. Олег Зотеев, 42. Мухаммад Коне, 99. Жалолиддин Машарипов.
Голлар: Д. Жабборов (16), А. Турғунбоев (47) – С. Мирзаев (24), М. Бикмаев (42).
Огоҳлантиришлар: Д. Жабборов (17), А. Алиев (63) – Ш. Муҳаммадиев (55), М. Коне (65).


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz