Қайднома

Қидирув

«Бунёдкор»да расман мураббий ўзгарди – у

«Бунёдкор»да расман мураббий ўзгарди – у

  05.05.2017 10:12
  0
  1008
«Бунёдкор»да расман мураббий ўзгарди – у

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, “Бунёдкор” ФК раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилди.

Бугун эрталаб клуб қароргоҳида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда клуб бош директори Муроджон Алиев жамоа аъзоларига янги бош мураббийни таништирди.

“Бунёдкор” бош мураббийи лавозимига Миржалол Қосимов тайинланди. Мураббийлар штабида Миржалол Қўшоқовичга Александр Волков ва Шуҳрат Мақсудов ёрдам беради.

Футбол жамоатчилиги яхши биладики, Миржалол Қосимов ўзбек футболи тарихидаги энг яхши футболчилардан бири, ёшлар ўртасида европа ва жаҳон чемпиони, Ўзбекистон ва Россия чемпиони, бир неча бор кубок соҳиби, йилнинг энг яхши футболчиси ва бошқа совринлар эгаси. Миржалол Қўшоқович аввал ҳам “Бунёдкор” ФКда фаолият юритгани кўпчиликка яхши маълум. У “Бунёдкор” бош мураббийи сифатида бунгача 191та учрашув ўтказиб, бу борада рекордчи ҳисобланади. Унинг қўл остида “Бунёдкор” бир неча бор мамлакат чемпиони ва кубоги соҳиби бўлган. Икки бор Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалига етиб борган.

Йиғилишда жамоа аъзоларига “Бунёдкор”нинг аввалги мавқеини тиклаш ҳамда Осиё Чемпионлар лигасининг келаси мавсумига йўлланма олиш вазифаси юклатилди.

“Бунёдкор” ФКнинг янги мураббийлар штабига ёрқин ғалабалар ва улкан муваффақиятлар тилаймиз.


Манба: www.bunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz