Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Беларус, Япония ва Польшага қарши баҳс юритади

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Беларус, Япония ва Польшага қарши баҳс юритади

  06.05.2017 11:58
  0
  1132
Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Беларус, Япония ва Польшага қарши баҳс юритади

Шу йилнинг 1–5 июнь кунлари Тошкент шаҳрида 2002 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтади.

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги жамоа Беларус, Япония ва Польша ўсмирларига қарши баҳс олиб боради. Барча учрашувлар “ЖАР” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Қуйида мусобақа тақвими билан танишиш мумкин:

1 июнь

10:00     Ўзбекистон U-15 — Япония U-15
18:00     Беларус U-15 — Польша U-15

3 июнь

10:00     Беларус U-15 — Япония U-15
18:00     Ўзбекистон U-15 — Польша U-15

5 июнь

10:00     Польша U-15 — Япония U-15
18:00     Ўзбекистон U-15 — Беларус U-15

Мазкур мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-15 терма жамоаси шу йилнинг 17–23 апрель кунлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ўтказилган Development Cup–2017 халқаро турнири ғолибига айланганди


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz