Қайднома

Қидирув

«Барселона» ўз майдонида «Вильяреал»ни йонғоқ каби чақиб қўйди

«Барселона» ўз майдонида «Вильяреал»ни йонғоқ каби чақиб қўйди

  06.05.2017 23:28
  0
  588
«Барселона» ўз майдонида «Вильяреал»ни йонғоқ каби чақиб қўйди

Испания чемпионатининг 36-туридан ўрин олган марказий “Барселона” – “Вильяреал” учрашуви якунига етди.

Унда “Барселона” йирик ҳисобда ғалаба қозониб, мусобақа жадвалида етакчиликни мустаҳкамлади.

Аввал Неймар 21 дақиқада ҳисобни очган бўлса, 32 дақиқада Бакамбу орадаги ҳисобни тенглаштирди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида “Барса” етакчиси Лионель Месси орадага фарқни яна бир голга оширди ва жамоалар танаффусга 2:1 ҳисобида йўл олишди.

Ўйиннинг 69-дақиқасида Луис Суарес "Барселона"ни яна бир фарқга олдинга олиб чиқди. 3:1 ҳисобидан сўнг ҳам каталонияликлар ҳужум уюштиришни тўхтатишмади.

Кетма-кет ҳужумлар самарасида "Вильяреал" футболчилари жарима майдонида қоидани бузишди. Ҳакам эса бу ҳолатда 11 метрлик жарима зарбасини кўрсатди. 

Пенальтини аниқ амалга оширган Лионель Месси учрашувда дубльга эришди ва "Барселона"га навбатдаги уч очкони қўлга киритишида ўз ҳиссасини қўшди.

“Барселона” – “Вильярреал” – 4:1 (2:1)

Голлар: Неймар 21, Месси 45, Луис. Суарес 69, Месси 82 (пен) - Бакамбу 32

“Барселона”: Тер Штеген, Роберто (Маскерано 78), Пике, Умтити, Динь (Альба 75), Бускетс, Ракитич (Гомеш 84), Иньеста, Неймар, Месси, Л. Суарес.

“Вильярреал”: Фернандес, Мусаччио, Гонсалес, Коста, Гаспар, Родриго, Тригерос, Джонатан, Сориано (Кастильехо 72), Бакамбу (Адриан Лопес 83), Сольдадо (Сансоне 72).

Огоҳлантиришлар: Роберто 16, Гонсалес 19, Иньеста 64, Сольдадо 72, Мусаччио 77, Коста 81


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz