Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: «Насаф» ғалабага ҳақли эди

Рўзиқул Бердиев: «Насаф» ғалабага ҳақли эди

  07.05.2017 11:03
  0
  570
Рўзиқул Бердиев: «Насаф» ғалабага ҳақли эди

Жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич бугунги ўйин ҳақида ушбу фикрларни билдириб ўтди.

Бугунги учрашувда йигитларга асосан тўпни кўпроқ назорат қилиб, рақибнинг бўш зоналаридан кўпроқ фойдаланишни айтган эдик, улар бу кўрсатмаларимизни тўлиқ адо этишди. Гувоҳи бўлдиларингиз, бу орқали бугун биз ҳақли  ғалабага эришдик. Жамоамиз бугун ажойиб ўйин намойиш этди.

Дилшод Раҳматуллаев энди ўз формасини тиклаб бораяпти, биласизлар у ўтган мавсумнинг охирларида жароҳат олган эди. У тажрибали ўйинчи, албатта кейинги ўйинларда у бизга тўлиқ ёрдам бера олади.

Йил лауреати бўлиш албатта ёқимли. Бу нафақат менинг ютуғим, балки бутун жамоанинг, клубимизнинг ютуғидир. Бундай шарафга битта мураббийнинг меҳнати камлик қилади. Аввало клубимиз раҳбарларининг бизга нисбатан кўрсатаётган ғамхўрликлари бу ютуқларга омил бўлаяпти.

Қолаверса, бунинг замирида бутун клубимизнинг катта меҳнати ётибди. Албатта, эътироф этаман, менга овоз берган мамлакатимизнинг барча ОАВларига, жумладан ҳурматли журналистларимизга каттадан –катта ташаккурларимни билдираман.

Уларга ижодий баркамоллик тилаб қоламан. “Насаф” бундан кейин ҳам мухлисларга чиройли ва мазмунли ўйинларни  улашишда давом этаверади.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz