Қайднома

Қидирув

Камолиддин Мурзоев: «Олмалиқ»га бироз вақт керак»

Камолиддин Мурзоев: «Олмалиқ»га бироз вақт керак»

  07.05.2017 11:23
  0
  197
Камолиддин Мурзоев: «Олмалиқ»га бироз вақт керак»

Ўзбекистон чемпионати олий лигасида кураш тобора кучаймоқда. Бу йилги мавсум аввалгиларидан кескин фарқ қиляпти, кутилмаган натижалар мухлисларда қизиқиш уйғотаётгани бор гап. Грандларнинг «қоқилиши», аксинча, кучсиз ҳисобланган жамоаларнинг юқори ўринларда юришини ҳеч биримиз ҳатто тасаввуримизга сиғдира олмаган эдик. Вазиятнинг бу тахлит ўзгариши мухлисларни стадионга қайтарса, ажабмас. Биз навбатдаги тур ўйинларидан сўнг «Олмалиқ» ҳужумчиси Камолиддин Мурзоевдан интервью олдик.

- Камолиддин, «Олмалиқ»нинг жорий мавсумдаги голлари кўп эмас. Бунинг сабаблари нимада деб ўйлайсиз?

- Ўйинлар олдидан асосий эътиборни стандарт вазиятларга қаратиб, улардан максимал даражада фойдаланишимиз кераклиги уқтирилмоқда. Айниқса, бу ҳолат «Обод»га қарши кечган баҳсда наф келтирди, яъни мураббийнинг тактикаси иш берди. Умуман олганда, жамоамизга озгина вақт керак. Ўйлайманки, турдан-турга ўйинимиз очилиб бораверади.

- Виктор Кумиков Қозоғистоннинг «Шахтёр» жамоасида муваффақиятли иш олиб борди. Еврокубокларда қарағандаликлар билан ижобий натижаларга эришди. Малакали мутахассис футболчилардан нимани талаб қиляпти?

- Виктор Балютович билан олдин ҳам бирга ишлаганман. Унинг фалсафаси ҳимояни кучайтирган ҳолда ўйинлар ўтказишга асосланади. Қарши ҳужумлар, стандарт вазиятларга катта эътибор қаратилади. Кумиков аввал ишлаган жамоаларида ҳам футболчилар онгига шундай тактикани сингдирган. Ўз ишини аъло даражада бажарадиган мутахассис. Қозоғистонда бирга ишлаган пайтимизда ҳам эътиборини жамоавий ўйинни шакллантиришга қаратган.

- Ниҳоят, узоқ танаффусдан сўнг гол ура бошладингиз...

- Ўтган йили жароҳат олганимдан сўнг 8 ой мобайнида майдонга туша олмадим. Секин-аста спорт формамни тиклаб боряпман. Омад ҳам кулиб боқяпти. Жамоа қандай тактика асосида ўйнашидан қатъий назар, мухлислар ҳужумчидан гол кутишади. Бунинг устида эса иш олиб боряпман.

- Ҳимояга асосланган тактика форвардларга қўшимча муаммо туғдирмайдими?

- Ўзига яраша мураккаб жиҳатлари бор, албатта. Аммо футболда фақат жамоа ғалаба қозонишини унутмаслик даркор. Урган голингиз баъзида 3 очко келтирмаслиги мумкин. Лекин биз ўз ҳаракатларимиз билан клубнинг умумий ғалабасига ёрдам бера оламиз. Раҳбарият «Олмалиқ» олдига улкан вазифалар қўйган. Бу мақсадга эса бутун жамоа ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсагина эришишимиз мумкин. Хуллас, жорий мавсумда голларим сони қанча бўлиши аҳамиятсиз. Бир ўйинда битта тўп киритсам ва ўша ҳолат жамоамга ғалаба келтирса, ўз вазифамни бажарган бўламан.

К.АЛИМОВ суҳбатлашди


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz