Қайднома

Қидирув

Моуринью: Умид қиламанки Венгер «Арсенал»да қолади

Моуринью: Умид қиламанки Венгер «Арсенал»да қолади

  07.05.2017 17:50
  0
  699
Моуринью: Умид қиламанки Венгер «Арсенал»да қолади

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуринью ўз касбдоши Арсен Венгерни “Арсенал”да қолишига умид қилмоқда.

Бир неча йиллар давом этаётган ўзаро айтишувларда Моуринью ҳамкасбини жуда ҳам кўп ҳақорат қилган ва уларни совринга курашмайдиган 4 ўрин жамоаси деб келган.

Лекин якшанба куна “Эмирейтс”га ташрифи олдидан Венгернинг ўз лавозимидан кетмаслигига умид билдирди ва уни қўллаб қувватлади.

“Ҳақиқат шуки мен Венгер ўз лавозимини сақлаб қолади деб ўйлайман. Мен шунга умид қиламан. Арсен битта клубни ўзоқ муддат бошқариб келаётган замонамизнинг охирги вакилидир”

“Футбол ўзгарди. Агар сен натижа кўрсатмасанг узоқ вақт бир жойда ишлай олмайсан. Шунинг учун ҳам бошқа мураббийларга ачинаман”.

“Бир жамоани 20 йил бошқариб, ҳар йили соврин олиб бўлмайди. Буни ҳатто сэр Алекс ҳам айтган эди”, - дейди Моуринью.


Манба: fapl.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz