Қайднома

Қидирув

Боксчиларимиздан 7-олтин медал ҳам қўлга киритилди!

Боксчиларимиздан 7-олтин медал ҳам қўлга киритилди!

  07.05.2017 16:25
  0
  620
Боксчиларимиздан 7-олтин медал ҳам қўлга киритилди!

Тошкентда бокс бўйича бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида финал жанглари давом этмоқда. 64 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Иқболжон Холдоров Осиё чемпионатидаги финал жангини ўтказди.Моғулистон терма жамоаси боксчиси Чинзориг Батарсухга қарши бўлиб ўтган жангда вакилимиз ғалабага эришди ва якунда Осиё чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди.

***

52 кг гача бўлган вазн тоифасида боксчимиз Жасурбек Латипов финал жангида жанубий кореялик Ин Кю Кимни енгиб Осиё чемпионлиги қўлга киритиш билан бирга терма жамоамизни медаллар шодасига олтинчи олтин медални келтирди.

***

Бироз аввал 49 кг гача бўлган вазн тоифасида боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов финал жангида монголиялик Ган Эрдене Ганхуянгни енгиб Осиё чемпионлиги қўлга киритиш билан бирга терма жамоамизни медаллар шодасига бешинчи олтин медални келтирди.

****

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Бокс бўйича Германияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатида тўлиқ таркибда иштирок этади.  Тошкентда бўлиб ўтаётган Бокс бўйича 29-Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, чорак финалда қозоғистонлик тажрибали боксчи Василий Левитга имкониятни бой берган ўзбекистонлик боксчи Санжар Турсунов ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди. Санжар эронлик Салар Ғуломийга қарши рингга чиқиб, уни мағлуб этди.  Эслатиб ўтамиз, Бокс бўйича Жаҳон чемпионати Германиянинг Ҳамбург шаҳрида 23 августдан – 4 сентябргача бўлган муддатда ўтказилади. 

***

69  кг. финал
18:30 - Шаҳрам Ғиёсов - Абилайхан Жуссупов (Қозоғистон)

+91  кг. финал
19:15 - Баҳодир Жалолов - Қамишбек Конкабаев (Қозоғистон).



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz