Қайднома

Қидирув

Дарио Срна:«Барселона» билан ҳеч қандай музокара бўлмаган»

Дарио Срна:«Барселона» билан ҳеч қандай музокара бўлмаган»

  08.05.2017 07:13
  0
  684
Дарио Срна:«Барселона» билан ҳеч қандай музокара бўлмаган»

«Шахтёр» сардори Дарио Срна донецкликлар билан янги шартнома имзолади. Хабарингиз бор, қишда хорватиялик футболчининг «Барселона»га ўтиши ҳақида хабарлар тарқаганди. Бу борада у ўз фикрларини билдирди.

«Биринчидан, жуда хурсандман. «Барселона» билан эса ҳеч қандай музокара бўлмаган. Мақсадим - фаолиятимни «Шахтёр»да якунлаш. Клуб президенти янги шартнома таклиф этганда фақат ташаккур айтдим.

Мен ҳар қандай шартга рози эдим. «Барселона» билан боғлиқ маълумотлардан бохабар бўлсангиз керак. Аммо менинг қалбим шу ерга тегишли. «Шахтёр»да бахтлиман. Бир клубда 14 йил ўйнасанг, унинг бир қисмига айланасан.

Жамоа президенти билан бўлган суҳбатда «Барселона» сафида Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлгандан «Шахтёр» либосида чемпионликка эришишдан кўпроқ қувонишимни айтдим. Агар бу клубдан кетганимда, ўзимни асло кечирмасдим»,-деди Срна.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz