Қайднома

Қидирув

Даврон Файзиевга «Суғдиёна» футболчиларининг ҳаракати ёқмаган

Даврон Файзиевга «Суғдиёна» футболчиларининг ҳаракати ёқмаган

  08.05.2017 08:47
  0
  228
Даврон Файзиевга «Суғдиёна» футболчиларининг ҳаракати ёқмаган

Олий лиганинг 9-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида Муборакнинг “Машъал” жамоасини қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан сўнг мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Натижани ҳисобга олмаса ўйиндан қониққаним йўқ. Муҳими натижа ва ишончли ғалабани қўлга киритдик. Бугунги ўйинда мени фақат натижа қониқтирди. Футболчиларнинг ҳаракати менга ёқмади. Тўғри натижа муҳим, футбол муҳлислар учун ўйналади, лекин мураббий учун ўйин мухимроқ. Чиройли ўйин кўрсата олмаганимиз учун мухлислардан узр сўрайман. 

“Олмалиқ”, “Обод”,  “Нефтчи” билан уйда ўйнаган бўлсак, бугун энг ёмон ўйинни кўрсатдик. Олдинда муҳим учрашувлар турибди. Бизнинг асосий уч ҳимоячимиз бири четлатилган, бири жароҳат олган. Бири бугун тўртинчи сариқ карточкасини олди. Бу биздаги камчилик. Бу баҳона ёки сабаб эмас. Мураббий учун бу оғир. Уларни ўрнини тўлдириш оғир бўлади. Биз ўз устимизда ишлашда давом этамиз. Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман, – дейди Файзиев. 


Манба: www.fcmashal.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

  • Сизнингча, Олий лига-2017 ни қайси жамоалар тарк этади?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.