Қайднома

Қидирув

Виктор Карпенко: «2017 йилги Чемпионлар лигасини муносиб якунлаб қўймоқчимиз»

Виктор Карпенко: «2017 йилги Чемпионлар лигасини муносиб якунлаб қўймоқчимиз»

  08.05.2017 11:20
  0
  703
Виктор Карпенко: «2017 йилги Чемпионлар лигасини муносиб якунлаб қўймоқчимиз»

“Ал-Айн” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” иштирок этишди. Унда бош мураббий вазифасини бажарувчи Виктор Карпенкога ярим ҳимоячи Отабек Шукуров ҳамрохлик қилди.

- Виктор Карпенко: Аввало, бизни илиқ кутиб олишгани учун “Ал-Айн” клубига жамоамиз номидан миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Рақибимиз Осиёнинг бугунги кундаги энг кучли клубларидан бири ҳисобланади. Буни улар кейинги босқич масаласини муддатидан олдин ҳал этиб, исботлаб қўйишди. Лекин биз рақибни ҳурмат қилсак-да, уларга муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Умуман олганда, ғалаба учун майдонга тушамиз. Ҳар қандай жамоа ўйиндан олдин ғалаба қозониш ҳақида ўйлайди. Қолгани майдондаги курашдан кейин маълум бўлади. “Бунёдкор”нинг бугунги ҳолатдаги энг асосий эътибори ички мусобақаларга қаратилган. Бироқ 2017 йилги Осиё Чемпионлар лигасини ҳам муносиб якунлаб қўймоқчимиз. Эртага клубимиз обрўси учун курашамиз.  Барқарор ўйин кўрсатиб, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак мақсадимизга эришамиз. “Ал-Айн”нинг кучли ва кучсиз жиҳатларини ўрганиб чиқдик. Ўз навбатида рақиб ҳам бизни кузатгани табиий. Ўйлашимча, эртага имкониятлардан оқилона фойдаланган жамоа ғалаба қозонади, - дейди Виктор Карпенко.


- “Ал-Айн” жуда кучли рақиб. Шундай бўлса-да, ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Таркибимизда ёш футболчилар кўп. Лекин тажрибали рақибларимиздан чўчимаган ҳолда курашга тайёрмиз, дея оламан.  Эртанги учрашув натижаси иккала жамоа учун аҳамиятсиз бўлса-да, барибир ўртада халқаро учрашув деган мақом бор. Ортимизда бизга ишонч билдираётган мухлисларимиз бор. Ватанимиз шаъни, клубимиз обрўси учун тўп тепамиз, - дейди Отабек Шукуров


Манба: fcbunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz