Қайднома

Қидирув

Коcмин Олариу: «Тошкентдаги ўйин 1:0дан бошланганди»

Коcмин Олариу: «Тошкентдаги ўйин 1:0дан бошланганди»

  08.05.2017 20:01
  0
  528
Коcмин Олариу: «Тошкентдаги ўйин 1:0дан бошланганди»

Эртага, 9 май куни Осиё чемпионлар лигасининг "А" гуруҳи, 6-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" (Дубай) - "Локомотив" (Тошкент) учрашуви бўлиб ўтади.

Айни пайтда "Локомотив" вакиллари Дубайда бўлиб туришибди. Бугун ўйиндан олдинги матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Ал Аҳли" бош мураббийи Коcмин Олариу ва дарвозабон Мажид Насир саволларга жавоб қайтаришди.

Коcмин Олариу: - Муҳим бир паллада турибмиз. Эртанги ўйин қандай ўтишини билмадим-у, лекин биз гуруҳдан чиқишга ҳақлимиз. Буни аввалги ўйинларда ҳам исботладик. Мен футболчиларимга ишонаман, улар кейинги босқич масаласини ҳал эта олишади. Ҳозирча 8 очко тўпладик, икки йил олдин ҳам шунча очко тўплаб гуруҳдан чиққандик. Лекин бу йил нима бўлишини билмайман.

Ўйлайманки, бизда гол уриш имконият бўлади ва бундан фойдаланамиз. Тошкентдаги баҳсда яхши ҳракат қила олмагандик. У ерда ўйинни 1:0дан бошлаб, қолаверса Асамоа Гьян жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Лекин эртага бундай бўлмайди деб умид қиламан.

Охирги учта ўйинни дуранг билан якунладик. Нима учун? Чунки биз охирги уч ўйинда уч очкони қўлга киритишни хоҳлагандик ва буни уддаладик. Албатта, бу ҳазил.

Мажид Насир: - Ўз мухлисларимиз қаршисида ютқазиб қўйишни хоҳламаймиз. Мақсадимиз - эртага ижобий натижа қайд этиб, кейинги босқичга чиқиш.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz