Қайднома

Қидирув

ОЧЛ. «Бунёдкор» сафарда «Ал Айн»га йирик ҳисобда имкониятни бой берди

ОЧЛ. «Бунёдкор» сафарда «Ал Айн»га йирик ҳисобда имкониятни бой берди

  08.05.2017 22:40
  0
  495
ОЧЛ. «Бунёдкор» сафарда «Ал Айн»га йирик ҳисобда имкониятни бой берди

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “С” гуруҳининг сўнгги, 6-турида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БААда “Ал-Айн” футболчилари билан куч синашиб, 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувнинг 34-дақиқасида Носир ал-Шамроний ҳисобни очган бўлса, 77-дақиқада Умар Абдулраҳмон жарима зарбасидан гол урди ва ҳисобни оширди. Ўйин якунида Иброҳим Диаки ҳисобнинг йирик кўриниш олишини таъминлади – 3:0.

Шундай қилиб амирлик футболчилар ғалаба қозониш билан бирга ОЧЛ плей-офф босқичига йўл олди. “Бунёдкор” эса бугунги ўйин натижасидан қатъи назар плей-офф йўлланмасидан аввалроқ маҳрум бўлганди.

Параллель равишда ўтказилган баҳсда Жидданинг “Ал-Аҳли” клуби ўз майдонида “Зоб Аҳан” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, “С” гуруҳида 2-ўрин билан плей-офф йўлланмасига эга бўлди.

ОЧЛ–2017. “С” гуруҳи
Ал-Айн, БАА
8 май, душанба

“Ал-Айн” – “Бунёдкор” 2:0

Голлар: Носир ал-Шамроний (34), Умар Абдулраҳмон (77), Иброҳим Диаки (90)

Огоҳлантиришлар: Муҳаммад Халфан (66) – Миржамол Қосимов (29), Рустам Ашурматов (56), Даврон Умиров (61)

“Ал-Айн”: Холид Ейса, Кайо, Умар Абдулраҳмон, Холид Абдулраҳмон, Муҳаннад Салим, Носир ал-Шамроний (Иброҳим Диаки, 79), Ли Мюнг Жу, Муҳаммад Халфан (Аҳмад Юсуф, 70), Салим Жума, Саид Жума, Данило Асприлла (Бандар Муҳаммад, 46)

“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акрам Комилов, Жавлон Мирабдуллаев, Элдор Шомуродов, Вадим Чемиртан (Шаҳзод Нурматов, 77), Достон Ҳамдамов, Нурилло Тўхтасинов (Сардор Азимов, 90), Даврон Умиров, Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов (Алишер Саноев, 63). 


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz