Қайднома

Қидирув

Асрор Ғофуров: Янги мавсумни Туркия Суперлигасида бошласам керак

Асрор Ғофуров: Янги мавсумни Туркия Суперлигасида бошласам керак

  09.05.2017 00:34
  0
  2076
Асрор Ғофуров: Янги мавсумни Туркия Суперлигасида бошласам керак

Бир неча йилдан бери Туркия чемпионатида тўп суриб келаётган ҳамюртимиз Асрор Ғофуров фаолиятини ушбу мамлакатнинг 4-дивизиони клуби «Чорлуспор-1947»да давом эттиряпти. Футболчи бундан аввал Туркия қуйи лигаларида ўйнаган. Бир-неча кун олдин ушбу биринчиликда мавсум якунланди. Асрор ўйнаган жамоа 13та клуб қатнашган лигада 45 очко билан 3-ўринни эгаллади. Бу йил 70 йиллигини нишонлаётган «Чорлуспор-1947» пешқадамдан 9 очко кам жамғарди. Эътиборлиси, Ғофуров жамоаси лиганинг кичик олтин медалларини қўлга киритган «Велимешеспор» клубини ҳар икки даврадаги ўйинда ҳам мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Бу футболчи фаолиятини «Пахтакор» академиясида бошлаган эди. Биз Тошкентга қайтиб келган Асрор Ғофуровдан интервью олдик.

- Асрор, Туркия чемпионатининг 4-лигаси якунланди. Айтинг-чи, мавсум жамоангиз учун қандай ўтди?

- Чемпионатни 3-ўринда якунладик. Умуман олганда, мавсум жамоамиз учун ёмон ўтмади. Фақат биздан кучсиз рақибларга имкониятни бой бериб қўйганимиз ёки ўша ўйинларда очко йўқотганимиз якунда қимматга тушди. Турнир жадвалига эътибор қаратсангиз, ўтказилган 24та ўйинимиздан 9тасида дуранг натижа қайд этганмиз. Учта учрашувда мағлубиятга учрадик. Лига чемпиони бўлган «Велимешеспор» клуби икки бор ютқазди. Эътиборлиси, уларга иккала мағлубиятни ҳам биз «тақдим этдик».

- Нечта жамоа учинчи лигага йўл олди?

- Фақат чемпионга бу имконият тақдим этилди. Пешқадамдан 9 очко ортда қолиб кетдик. Иккинчи ўриндаги «Гебзеспор» клубидан 3 очко кам жамғардик.

- Мавсум олдидан жамоа олдига аниқ вазифа қўйилганмиди?

- Албатта. Учинчи лигага чиқиш кўзда тутилганди. Клуб раҳбарияти мавсумлар оралиғида шунга яраша трансферларни амалга оширганди. Мисол учун, ўз вақтида «Антальяспор» клубида ўйнаган Серж Пакоме. Кот Д~ивуарлик бу ҳужумчи ўз голлари билан жамоамизга ёрдам берди. Бундан ташқари, таркибимизда Туркия суперлигаси ҳамда 1-лигасида тажриба тўплаган футболчилар ҳам бор эди.

- Клуб раҳбарияти натижани қандай қабул қилди?

- Албатта, барчамиз натижадан хафа бўлдик. Бундай якун бўлишини кутмагандик. Юқорида айтганимдек, бўлажак чемпионларни ҳар иккала ўйинда ҳам мағлуб этиб, ўзимиз 3-ўрин билан кифояландик. Бу ҳалигача алам қиляпти. Очиғи, бўлиб ўтган воқеани ҳазм қила олмаяпман. Шунга қарамай, мухлислар сўнгги тургача бизни қўллаб-қувватлаб туришди.

- Шахсан ўзингиз учун чемпионат қандай кечди? Ўз ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Тўлди, десам ҳам бўлади. Сабаби, барча ўйинларда асосий таркибда майдонга тушдим ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнадим.

- Эндиги режалар қандай?

- Ҳозир таътилдаман. Куни кеча Тошкентга қайтиб келдим. Бироз ҳордиқ чиқарганимдан сўнг агентим билан янги мавсум режалари ҳақида маслаҳатлашиб оламиз. Мақсадим - янги мавсумни суперлига ёки 1-лига клуби сафида бошлаш. Агентимнинг айтишича, бу лига жамоаларидан қизиқишлар бўлаётган экан. Тез орада ана шу клубларнинг бирида кўрикдан ўтаман.

- Аниқ таклифлар борми?

- Айни пайт келган таклифларнинг катта қисми 4-лига клубларидан. Лекин бу лигада бошқа ўйнаш ниятим йўқ. Суперлига ва 1-лигада ҳали мавсум давом этмоқда. Шу боис, бу жамоалардан ҳали расмий таклиф бўлгани йўқ. Барчасига июнь ойида ойдинлик киритилади.

- Демак, ҳозирги жамоангизда қолмаслигингиз деярли аниқ, шундайми?

- «Чорлуспор-1947» раҳбарияти шартномани узайтириш таклифи билан чиқди. Аммо мен буни рад этдим. Уларга камида 1-лигада ўйнаш ниятим борлигини айтдим.

- Туркия чемпионатида қайси жамоада ўйнаш орзуингиз бор?

- «Бешиктош». Суперлига якунланишига 5та тур бор. Севимли жамоам энг яқин таъқибчисидан 4 очкога ўзиб кетиб, пешқадам бўлиб турибди.

- Асрор, футболдаги илк қадамларингиз ва Туркияга қай тарзда йўл олганингиз газетамиз ўқувчилари учун қизиқ.

- Миллионлар ўйинидаги фаолиятим «Пахтакор» футбол мактабида бошланган. Илк мураббийим - Шуҳрат Раҳмонқулов. 2007 йили «Пахтакор»нинг 1995 йилларда туғилган футболчилардан таркиб топган жамоасида футбол сирларини ўрганганман. Ёшлигимдан тажрибали ҳимоячи Асрор Алиқуловнинг ўйинларига ҳавас қилардим. Лекин вақт ўтиши билан ярим ҳимояда ўйнай бошладим. Мураббийлар тавсиясига кўра, янги позицияга ўтдим. 2013 йилда Туркиядаги агентларга «Пахтакор»даги ўйинларим ёзилган дискни жўнатдим. Улар эса келишимни сўрашди. Шу тариқа, Туркиядаги фаолиятим бошланди. Аввалига «Бешиктош»нинг ёшлар жамоасида кўрикдан ўтдим. Лекин бу клубда қолиш насиб қилмади. Боиси, улар мендан фуқароликни қабул қилишимни сўрашди. Табиийки, бунга рози бўлмадим ва 1-лига клуби бўлган «Манисаспор» вариантини танладим. Машҳур футболчиларга қарши ўйнаш бахтига муяссар бўлдим. «Галатасарой», «Антальяспор» клублари билан бўлган кубок баҳсларида Горан Пандев, Фелипе Мело, Жемайли, Эмре Чолак, Эмбила каби кўзга кўринган юлдузларга қарши майдонга тушдим. «Манисаспор» 2-лигага тушиб кетганидан сўнг жамоадан кетишга мажбур бўлдим. Туркиянинг иккинчи ва учинчи лигаларида легионерларнинг ўйнашларига рухсат берилмас экан. Шу тариқа, ҳозирги жамоам таркибига бориб қўшилганман.

К.АЛИМОВ суҳбатлашди


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

«Реал»ни афсуслантирган келишувлар

Роналдунинг тақдири ҳалми?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 38 93
2 Тоттенхэм 37 83
3 Ливерпуль 38 76
4 Манчестер Сити 37 75
5 Арсенал 37 72
6 МЮ 37 68
7 Эвертон 38 61
8 Борнмут 38 46
9 Вест Бромвич 37 45
10 Саутгемптон 37 45
11 Вест Хэм 38 45
12 Лестер 37 44
13 Сток Сити 38 44
14 Кристал Пэлас 38 41
15 Суонси 38 41
16 Бёрнли 38 40
17 Уотфорд 38 40
18 Халл Сити 38 34
19 Мидлсбро 38 28
20 Сандерленд 37 24
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

«Манчестер Юнайтед» сафарда «Тоттенхэм»га имкониятни бой берди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
uzbektop.ru ByTOP.info WAPLOG.TOP
aiwe.ru  - Рейтинг мобильных сайтов Rutop.info - Бесплатный рейтинг сайтов. Рейтинг лучших WAP сайтов imtop.su daxshat.top Uzbekona.TopWmSTAT.RuStatok.nettop.realuz.ru