Қайднома

Қидирув

Массимилиано Аллегри: «Монако» бизга катта муаммолар ярата олади»

Массимилиано Аллегри: «Монако» бизга катта муаммолар ярата олади»

  09.05.2017 19:00
  0
  563
Массимилиано Аллегри: «Монако» бизга катта муаммолар ярата олади»

Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ ярим финали доирасидаги "Монако"га қарши жавоб баҳси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Монегаскликларнинг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ. Улар тўлалигича очиқ ўйин намойиш этиб, бизга катта муаоммолар яратишлари мумкин.

"Монако"да иқтидорли футболчилар кўп, айниқса, ҳужум чизиғида. Биз агрессив ҳаракат қилишимиз лозим.  "Монако"дан яхшироқ ҳаракат қилиб, яна бир бор ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Ҳозирда жамоам ажойиб спорт формасида, совуққонликни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.

Ҳозирча тўғри йўлдамиз. Кардиф финалидан бизни яна бир қийин 90 дақиқа ажратиб турибди.

Умуман, биринчи ўйиндаги ғалаба ҳеч нарсани англатмайди. Бизни кучли рақибга қарши қийин ўйин кутиб турибди" – дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Францияда бўлиб ўтган биринчи ўйинда “Ювентус” 0:2 ҳисобида ғалаба қозонган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz