Қайднома

Қидирув

Легионерларимизда нима гаплар?

Легионерларимизда нима гаплар?

  09.05.2017 17:30
  1
  2232
Легионерларимизда нима гаплар?

Охирги дақиқалар жабри. БАА чемпионати25-туридан ўрин олган «Ал-Васл»га қарши сафар ўйини Азиз Ҳайдаров ва«Ал-Шабаб» клуби учун аламли хотима топди. Яъни дубайликлар 90Қ1-дақиқада қўйиб юборилган гол оқибатида ортга очкосиз қайтишди - 1:2. Ҳамюртимиз мазкур учрашувда ҳам доим­гидек, тўлиқ вақт давомида тўп сурди.

ОЧЛ йўлланмасидан мосуво. Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаровнинг клуби - «Сепаҳон» Эрон чемпионати сўнгги турида «Истиқлол» (Теҳрон) меҳмони бўлиб, 1:2 ҳисобида енгилди. Жепаров бу ўйин­нинг охирги дақиқаларида майдонга тушди. Агар Исфаҳон жамоаси ғалаба қозонганида, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритарди. Бироқ салбий натижа оқибатида 5-ўринга тушди ва келаси мавсум Осиё турнирида иштирок этмайдиган бўлди.

«Ўзбекча дерби». Жанубий Корея қуйи дивизиони 10-турида «ўзбекча дерби» кузатилди. Яъни Баҳодир Насимов ва Баҳодир Пардаев жамоалари ўзаро тўқнаш келди.Унда«Бучеон» (Насимов жамоаси) устунликка эришиб, «Ансан Гринерс» дарвозасига жавобсиз 2та гол урди.

ОФК кубогида омадсизлик. Алишер  Азизов ва Абдулатиф Абдуқодировни ўз таркибига жалб этган «Дордой»(Қирғизистон) ОФК кубоги 6-турида  Туркманистоннинг «Олтин Аср» клубидан 0:3 кўринишида енгилди. Алишер ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган бўлса, Абдулатиф майдонда кўриниш бермади. Максимилиан Фоминнинг клуби -«Саҳам» (Уммон) эса бу турнирнинг 6-турида «Ал-Нажма» (Ливан)дан устун келди - 3:1. Бироқ ҳамюртимиз 23-дақиқадаёқ захира вакили билан алмаштирилди.

Иккисида ҳам ғалаба. Қозоғистон премьер-лигаси 10-турида Александр Гейнрих («Ордабаси) майдонга тушмаган бўлса, Шавкат Саломов («Атирау») 68 дақиқа тўп сурди. Эътиборлиси, «Ордабаси» сафарда «Иртиш»дан, «Атирау» ўз майдонида «Қайсар»дан 1:0 ҳисобидаустун келди.

 «Локо» - 7 карра кубок соҳиби. Миллий жамоамиз ҳимоячиси Виталий Денисов «Локомотив» сафида Россия кубоги соҳибига айланди. Ҳамюртимиз 2 май куни Сочида бўлиб ўтган ҳал қилувчи баҳсда 90 дақиқа тўп сурди ва «темирйўлчилар»нинг «Урал»­ни 2:0 ҳисобида енгишларига муносиб ҳисса қўшди. «Локомотив» Россия премьер-лигаси 27-тури доирасида эса кеча «Анжи» меҳмони бўлди. Вадим Афониннинг жамоасига келсак, «Оренбург» охирги турда «Краснодар» билан куч синашиб, 1:0 ҳисобини қайд этди. Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси мазкур ўйинда 90 дақиқа ҳаракатланди.

 «Тосно» элита йўлланмасини нақд қилди. Россия биринчи дивизиони 35-турида «Нефтехимик» меҳмони бўлган «Тосно» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада жамоанинг очколари сони 69тага етди ва финишдан 3 тур олдин 2-ўринни кафолатлади. Демак, «Тосно» келаси мавсум премьер-лигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди. Клуб сафидаги ҳамюртимиз Вагиз Галиулин ўйинда тўлиқ вақт ҳаракатланди. Айтиш жоиз, жорий мавсум «Тосно» етакчиларидан бирига айланган 36 ёшли Вагиз жами 28та ўйинда иштирок этиб, 4та гол урди.

Исмоиловдан муҳим гол. Хитой чемпионати фаворитларидан бири - «Шанхай СИПГ» супер-лига 8-турида «Гуичжоу Чжичэн»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бироқ ҳамюртимиз Одил Аҳмедов бу сафар жамоа таркибидан четда қолди. «СИПГ» айни пайт 17 очкога эга ва кучли учликда бормоқда. Жорий мавсум ишлари унча юришмаётган «Чанчун Ятаи» эса сафардан муҳим 3 очко олиб қайтди. Эътиборлиси, «Тэнжин Куанжин»га қарши кечган баҳсда терма жамоамиз ҳимоячиси Анзур Исмоилов тўлиқ вақт ўйнашдан ташқари, 5-дақиқада ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Якуний натижа - 3:1.

Фозил сафга қайтди. Япония чемпионати 10-тур ўйинлари ортда қолди.  «Жубило Ивата»нинг орадаги 2-3та ўйинида кўриниш бермаган ярим ҳимоячимиз Фозил Мусаев бу сафар таркибга қайтди ва 90 дақиқалик фаол ҳаракатлари билан жамоасининг «Кофу» майдонида дуранг натижага эришишига ҳисса қўшди - 0:0. «Ивата» ҳозирда турнир жадвалининг 9-қаторини эгаллаб турибди (15 очко билан). Жамоа бундан олдин кубок баҳсида Мусаевнинг ёрдамисиз «Кашива Рейсол»ни 2:1 кўринишида доғда қолдирганди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Aziz Ibragimovda nima gap?
09.05.2017 18:32

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz