Қайднома

Қидирув

Кутилганидек, «Ювентус» финалда ўйнайди!

Кутилганидек, «Ювентус» финалда ўйнайди!

  10.05.2017 01:42
  0
  672
Кутилганидек, «Ювентус»  финалда ўйнайди!

Европа Чемпионлар лигаси мусобоқасининг ярим финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Ювентус» – «Монако» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, туринликларнинг ғалабаси билан тугади.

Учрашувнинг 33-дақиқаси ўтиб бораётган бир вақтда Дани Алвес тўпни жарима майдончаси ичига узатди, ҳимоячилардан илгарилаб кетган Марио Манжукич тўпга жарба берди, бироқ унинг зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди. Манжукичнинг такрорий зарбасидан сўнг ҳисоб очилди.

Биринчи бўлим сўнггида мезбонлар бурчак зарбасини ижро этдилар, узатилган тўпни дарвозабон қайтариб юборди. Қайтган тўпга Дани Алвес чамаси 18 метрлардан тўхтатиб ўтирмай зарба берди ва ўйинни безаган гол муаллифига айланди.

Иккинчи бўлимнинг ўрталарига келиб монаколиклар ҳисобни қисқартиришга эришдилар. Гол муаллифи – Килиан Мбаппе.

Шу тариқа «Ювентус» икки ўйин натижасига кўра Кариффга йўл оладиган бўлди ва финалдаги рақибини эртанги ўйиндан сўнг билиб олади.

ЕЧЛ

Ярим финал, жавоб учрашуви

Ювентус (Италия) – Монако (Монако) 2:1 

Голлар: 1:0 – 33 Манджукич, 2:0 – 44 Дани Алвес, 2:1 – 69 Мбаппе.

Ювентус – Буффон, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Бардзальи (Бенатия, 85), Пьянич, Хедира (Маркизио, 10), Дани Алвес, Манджукич, Дибала (Куадрадо, 54), Игуаин.

Монако – Субашич, Жемерсон, Глик, Сидибе, Менди (Фабиньо, 55), Бернарду Силва (Лемар, 69), Моутинью, Мбаппе, Бакайоко (Жермен, 78), Раджи, Фалькао.

Огоҳлантиришлар: Фалькао (40), Менди (51), Бонуччи (74).

Илк учрашув: 2:0


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz