Қайднома

Қидирув

Эрон – Ўзбекистон учрашувига уммонлик ҳакамлар тайинланди

Эрон – Ўзбекистон учрашувига уммонлик ҳакамлар тайинланди

  10.05.2017 09:56
  0
  746
Эрон – Ўзбекистон учрашувига уммонлик ҳакамлар тайинланди

ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-турида Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Эронга қарши баҳс олиб боради. Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) бўлажак ўйинга расмийларни тайинлади.

Уммонлик ФИФА рефериси Аҳмад Абу Бакар Саид ал-Каф мазкур ўйинда бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга қанотларда ҳамюртлари Ҳамид Сулаймой Марҳун ал-Маҳайи ҳамда Абу Бакар Салим Маҳад ал-Амри ёрдам беради. Умар Муборак Мазаруа ал-Ёқубий (Уммон) захира ҳаками сифатида ишлайди.

Ҳакамлар ишига малайзиялик Муҳаммад Солиҳ Субҳиддин баҳо беради. Учрашув комиссари этиб япониялик Каисе Томохиро тайинланди. Хавфсизлик бўйича офицер – Тара Сингх (Малайзия).

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон учрашуви 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида ўтказилади. Ўйин маҳаллий вақт билан 21:15 (Тошкент вақти билан 21:45)да бошланиши режалаштирилган.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 саралаши “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Ўзбекистон 12 очко билан гуруҳда ҳозирча 3-поғонада бормоқда.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz